Ўзбекистонда чоп этиладиган ҳуқуқий нашрлар типологияси - фаолият йўналиши ва маҳорат масалалари. (“Постда”, “Инсон ва қонун”, “Ҳуқуқ” газеталари мисолида)

Ўзбекистонда чоп этиладиган ҳуқуқий   нашрлар
типологияси: фаолият йўналиши ва маҳорат
масалалари .  (“Постда”, “Инсон ва қонун”,
“Ҳуқуқ” газеталари мисолида)
 
3  
  МУНДАРИЖА: 
КИРИШ.................................................................................................................3  
1-БОБ   ЖАҲОН   ЖУРНАЛИСТИКАСИДА   ИХТИСОСЛАШГАН
НАШРЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ ВА УЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ 
1.1 Ихтисослашган ҳуқуқий нашрларнинг пайдо бўлиши................................8 
1.2 Ўзбекистондаги ҳуқуқий нашрлар тарихи ва таснифи...............................15 
2 – БОБ ЎЗБЕКИСТОНДА ҲУҚУҚИЙ НАШРЛАРНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ ВА УЛАРДА МАҲОРАТ МАСАЛАЛАРИ 
2.1 Ҳуқуқий нашрларнинг ўзига хослиги...........................................................27 
2.2 Ҳуқуқий нашрларда мавзулар кўлами..........................................................35 
3 - БОБ ҲУҚУҚИЙ НАШРЛАРНИНГ ТИЛИ ВА УСЛУБИ 
3.1 “Постда”, “Инсон ва қонун” ва “Ҳуқуқ” газеталарининг тили ва 
услуби............……………………………………………………………………50 
3.2Ҳуқуқий нашрлардаги журналистларга қўйиладиган талаблар.................58 
ХУЛОСА.............................................................................................................. 64 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР............................................................ 67 
ИЛОВАЛАР......................................................................................................... 68  
4  
  КИРИШ 
Мавзунинг   долзарблиги:   Мамлакатимиз   мустақилликка   эришгач   барча
соҳаларда   бўлгани   каби   оммавий   ахборот   воситалари   фаолияти   соҳасида   ҳам
тубдан   ўзгариш   ва   янгиланишлар   рўй   берди.   Демократик   жамиятнинг   кўзгуси
сифатида   оммавий   ахборот   воситаларида   якка   мафкура   ҳукмронлигидан   халос
бўлди,   сўз   эркинлиги   таъминланди,   цензура   бекор   қилинди.   Мустақиллик
йилларида   ОАВнинг   қонунчилик   базаси   яратилиб,   унинг   фаолиятига   доир   ўнга
яқин   қонун   ва   йигирмадан   ортиқ   қонуности   ҳужжатлари   қабул   қилинди.   Ушбу
меъёрий ҳужжатлар матбуот ва сўз эркинлиги бўйча халқаро ҳуқуқий меъёрларга
мос   келади.   Қабул   қилинган   қонунлар   эса   конституциявий   меъёрларни   ўзида
ифода   этади.   Жумладан,   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   67-
моддасида   “ Оммавий   ахборот   воситалари   эркиндир   ва   қонунга   мувофиқ
ишлайди.   Улар   ахборотнинг   тўғрилиги   учун   белгиланган   тартибда
жавобгарлиги,   цензурага   йўл   қўйилмаслиги   кафолатланган” 1
  бўлса,   мазкур
қоида   Ўзбекистон   Республикаси   “Оммавий   ахборот   воситалари   тўғрисида”ги
Қонуннинг   4-моддасида   ҳам:   “Ўзбекистон   Республикасида   оммавий   ахборот
воситалари   цензура   қилишга   йўл   қўймайди.   Эълон   қилинаётган   хабарлар   ёки
материаллар   олдиндан   келишиб   олиниши,   шунингдек,   уларнинг   матни
ўзгартирилиши   ёки   бутунлай   нашрдан   олиб   қолинишини   талаб   қилишга   ҳеч
кимнинг ҳаққи йўқ”, деб кўрсатиб ўтилган бўлса,   у нинг амалий ифодаси ўлароқ,
27 декабрь 2007 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий
ахборот   воситалари   тўғрисида”ги   қонуннинг   2-моддасида   “Ўзбекистон
Республикасида   ОАВлари   эркин   бўлиб,   улар   Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясига,   ушбу   Қонунга   ва   бошқа   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ
фаолият кўрсатиши  қайд қилинган. 2
 
Сўз   ва   фикрлаш   эркинлиги   кафолатланган   жамият   ўзи   учун   энг   керакли
мақсадлар ва қадриятларни белгилаб олади. Масалан, сўз эркинлиги ҳақиқатнинг
1  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014, 11 бет  
2  Parliament.gov.uz/uz/law/2007/3642  
5  
  қарор   топишига,   жамиятда   расман   демократик   бошқарувни   ўргатилишига,
можароларни   куч   ишлатмасдан   ҳал   қилишга   ва   шахснинг   жамият   вакили
сифатида   ўзини   тўла   намоён   қилишга   кўмак   беради.   Ҳукумат   ва   вакиллик
органлари устидан доимий жамоатчилик назоратини ўрнатади. 
Таъкидлаш жоизки, бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик
давлат   қуриш   аниқ   мақсад   сифатида   белгиланган   мамлакатимизда   мустақиллик
йилларида   оммавий   ахборот   воситалари   фаолияти   тизимига   ҳам   бозор
муносабатлари   кириб   келди.   Бу   эса   табиий   равишда   аудиториянинг   ахборотга
бўлган   эҳтиёжини   юзага   келтиради.   Истиқлолга   эришгач,   мамлакатимизда
фаолият   кўрсатадиган   оммавий   ахборот   воситаларининг   сон   ва   сифат   жиҳатдан
ўсиши   ҳам   ахборотга   бўлган   эҳтиёжни   қондиришга   қаратилган.   Агар
мустақилликнинг   дастлабки   йилларида   мамлакатда   400   га   яқин   ОАВ   турлари
фаолият   олиб   борган   бўлса,   бугунга   келиб,   уларнинг   сони   уч   бараварга   ошиб
кетди. Яна ҳам аниқроғини айтадиган бўлсак, 2014 йил 27 июн Оммавий ахборот
воситалари   ходимлари   куни   муносабати   билан   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти   Ислом   Каримовнинг   ОАВ   ходимлари   ва   журналистларга   йўллаган
табригида   бугунги   кунда   Ўзбекистонда   1326та   ОАВ   фаолият   кўрсатиши
таъкидланган. 3
  Бундан   кўринадики,   демократик   жамиятда   матбуот   ва   сўз
эркинлигини   таъминлаш   аудиторияни   ахборотга   бўлган   эҳтиёжини   қондиришда
турли йўналишдаги ахборот узатиш воситаларининг пайдо бўлиши орқали ҳам ўз
ифодасини топади. 
Ахборот   узатиш   воситалари   ичида   матбуот   журналистиканинг   мумтоз   ва
замонавий   кўриниши   сифатида   алоҳида   ўринни   эгаллайди.   Мустақиллик
йилларида   ўзбек   матбуотида   ҳам   катта   ўзгаришлар   бўлди.   Эндиликда   900дан
ортиқ газета ва журналлар фаолият олиб боради. Уларнинг фаолият йўналишини
тавсифлаганда   ижтимоий   –   сиёсий,   ихтисослашган   ҳамда   хусусий   нашрларга
бўлинади.   Ахборот   маконида   бу   нашрларнинг   ўз   аудиторияси   ва   ўрни   бор.   Шу
3   Туркистон . 2014, 28  июнъ  
6  
  маънода   биз   тадқиқ   этишни   мақсад   қилган   ҳуқуқий   соҳага   ихтисослашган
газеталар ҳам эҳтиёж юзасидан дунёга келди. 
Жамиятни   турли   соҳалари,   қатламлари   ўзлари   қизиқтирган   ахборотни
олишни   исботлайдилар.   Шу   нуқтаи   назардан   аҳолининг   эҳтиёжларига   мос
равишда турли соҳаларга оид оммавий ахборот воситалари турлари пайдо бўлди.
Уларнинг   фаолиятини   ўрганиш,   аудиторияни   ахборотга   бўлган   эҳтиёжини
қондиришда ихтисослашган нашрларнинг ўрни ва аҳамиятини матбуот нашрлари
сифатида   ахборот   самарадорлигини   таъминлашдаги   иштирокини   таҳлил   этиш,
уларнинг   йўналиши,   мазмун   моҳиятига   қараб   алоҳида   ўрганиш   ҳам   муҳим.
Ахборот   муносабатлари   жараёнида   ихтисослашган   нашрларига   қўйиладиган
талаблар,   уларнинг   тузилиши,   шакл   ва   мазмун   ўйғунлиги,   аҳолининг   ҳуқуқий
саводхонлигини оширишда ҳуқуқий нашрларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш
ҳам   долзарб   ҳисобланади.   Чунки   жамиятда   фаолият   олиб   борадиган   ҳар   бир
нашрнинг   ўз   ўрни,   аудиторияси   ва   ахборотга   бўлган   талабини   қондиришда
муайян иштироки бор. 
Шу   нуқтаи   назардан   республикамизда   фаолият   олиб   бораётган   босма
нашрлар   ичида   ҳуқуқий   йўналишдаги   газеталар   фаолиятини   ўрганиш   тадқиқот
ишимизнинг долзарблигини белгилайди. 
  БМИнинг   объекти   ва   предмети :   Ўзбекистонда   фаолият   олиб   бораётган
ҳуқуқий нашрлар: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг нашри
– “Постда”, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг нашри – “Инсон ва
қонун”,   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   Прокуратурасининг   нашри   –   “Ҳуқуқ”,
газеталари ишимизнинг объектини ташкил этади. 
Журналистика   назариясининг   муайян   қоидалари,   билишнинг   назарий
эмперик   методларидан   анализ,   синтез,   қиёслаш,   солиштириш,   ҳужжатлилик
ишимизниг предмети ҳисобланади. 
7  
  БМИнинг   янгилиги:   Шу   пайтгача   бажарилган   илмий   тадқиқотларда
ихтисослашган   нашрлар   ўрганилган.   Аммо   уларда   ҳуқуқий   нашрлар   доирасида
муайян   масалаларнинг   ёритилишига   кўпроқ   аҳамият   берилган.   Ҳуқуқий
нашрларнинг  ихтисослашган   ОАВ  сифатида   тузилиши, ўзига  хослиги,  мавзулар
кўлами, маҳорат масалалари яхлит тизимга солиб ўрганилмаган. Мазкур битирув
малакавий   ишининг   янгилиги   шундаки   “Постда”,   “Инсон   ва   қонун”,   “Ҳуқуқ”,
каби   ҳуқуқ   тартибот   органлариниг   нашрларини   алоҳида   тизимга   солиб,
тузилиши,   фаолияти,   ўзига   хослиги,   ахборот   самарадорлигини   таъминлашдаги
ўрни ва аҳамиятини кўрсатишдан иборат. 
БМИниг   мақсади   ва   вазифалари:   Босма   нашрлар   орасида   ҳуқуқий
йўналишдаги газеталар фаолиятини алоҳида ўрганиш, унинг тузилиши, таркиби,
оммавий   ахборот   воситаси   сифатидаги   фаолияти,   ахборот   самарадорлигини
таъминлашдаги   иштирокини   ўрганиш   битирув   малакавий   ишининг   асосий
мақсади   ҳисобланади.   Уни   амалга   ошириш   қуйидаги   вазифалар   орқали
белгиланади: 
- жамиятда ҳуқуқий нашрларга бўлган эҳтиёжнинг юзага келишини ўрганиш; 
- ҳуқуқий нашрларнинг ўзига хослиги ва унга қўйладиган талабларни тадқиқ этиш;
- мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳуқуқий нашрларни кўриб чиқиш; 
- ҳуқуқий нашрларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш; 
- ҳуқуқий нашрларнинг тили ва услубини ўрганиш; 
- ҳуқуқий нашрларда фаолият юритувчи журналистларга қўйиладиган талабларни
ўрганиш ва уларнинг ўзига хослигини аниқлаш. 
БМИнинг   методологик   ва   назарий   асослари:   Ўзбекистон   Республикаси
конституцияси, ОАВ фаолиятига доир қонунлар ишнинг методологик аосларини
ташкил қилса, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.   А.   Каримов   асарлари,   нутқлари   ва   журналистика   назариясига   оид   билимлар,
масс  медиа  типологияси,   тарихи  ва  иқтисоди,  Жаҳон   журналистикаси   асослари,
8  
  Ўзбекистон   журналистикаси   тарихи,   журналистиканинг   халқаро   ҳуқуқий
асослари   каби   соҳага   оид   яратилган   ўқув   қўлланма   ва   дарсликлар,   адабиётлар
ишнинг назарий асосларини ташкил қилади. 
БМИнинг   назарий   ва   амалий   аҳамияти:   Журналистиканинг   халқаро
ҳуқуқий   асослари   фанининг   семинар   машғулотларида,   журналистик   ижод
маҳорати   курслари:   янгиликлар   журналистикаси,   таҳлилий   журналистика,
бадиий   публицистик   маҳоратнинг   амалий   машғулотларида   ўқув   материал
сифатида фойдаланиши мумкин. 
Ушбу   битирув   малакавий   ишига   журналистика   соҳасида   тадқиқот   олиб
борадиган   талабалар   битирув   малакавий   ишлари,   магистрлик   дессертациялари,
курс ишларини ёзишда назарий манба сифатида мурожаат этиши мумкин.  
БМИнинг   тузилиши:   3   боб,   6   фасл,   хулоса,   адабиётлар   рўйхати   ва
иловалардан иборат. 
Биринчи бобда, жаҳон журналистикасида ихтисослашган нашрларга бўлган
эҳтиёжнинг юзага келиши ва ҳуқуққа ихтисослашган газеталарнинг пайдо бўлиш
жараёнини жаҳон ва Ўзбекистон мисолида кўриб чиқамиз. 
Иккинчи   бобда,   Ўзбекистондаги   ҳуқуқий   нашрларнинг   ривожланиши   ва
улардаги   маҳорат   масалалари,   ҳуқуқий   нашрларда   мавзулар   кўлами   ҳақида   сўз
юритилади. 
Учинчи   бобда,   “Инсон   ва   қонун”,   “Ҳуқуқ”,   “Постда”   каби   ҳуқуқий
газеталарнинг   тили   ва   услуби,   уларда   фаолият   юритувчи   журналистларга
қўйиладиган талабларни ўргандик. 
 
 
1 – БОБ ЖАҲОН ЖУРНАЛИСТИКАСИДА ИХТИСОСЛАШГАН 
НАШРЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ ВА УЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ 
1.1   Ихтисослашган ҳуқуқий нашрларнинг пайдо бўлиши 
9  
  Одамларнинг   ақлий   салоҳиятининг   ошиши,   ўқишга,   ўрганишга   бўлган
эҳтиёжнинг заруратга айланиши инсоният тарихини мисли кўрилмаган даражада
илгарилатиб   юборди.   Умумий   соҳалардан   турли   тармоқлар   йўналишлари
ажралиб   чиқа   бошлади.   Улар   ўртасидаги   ўзаро   рақобат,   қарамақаршиликлар
ривожланишга, тараққиётга сабаб бўлди. 
Тараққиёт   натижаси   ўлароқ   пайдо   бўлган   матбуот   ҳам   дастлаб   умумий
аудиторияга   жамиятда   содир   бўлган   воқеа-ходисалар   ҳақида   ахборот   етказган
бўлса,   бора-бора   аудиториянинг   қизиқишларини   инобатга   олиб,   ихтисослашган
нашрлар   пайдо   бўла   бошлади.   Уларнинг   йўналишларига   қараб   таснифлаш,
журналистика типологиясини юзага келтирди. 
Типология   —   журналистика   илмида   билиш   методи,   ўзига   хос   маёқ
сифатида   муҳим   назарий   ва   амалий   аҳамиятга   эгадир.   Оммавий   ахборот
воситаларини   типларига   кўра   таърифлаш,   тавсифлаш   –   ушбу   тизимга   мансуб,
тааллуқли   бўлган   нашрлар,   каналлар,   дастурларни   таърифлаш,   тавсифлаш
демакдир. Нашр, канал, дастур типи – бир турдаги нашр, канал, дастур тимсоли,
моделидир.   Нашрнинг   типологик   таҳлили   жараёнида   таҳлилга   тортилаётган
объектнинг   реал   тавсифи   ахборот   маконида   ўрни   бўлган   нашрнинг   матбуот
тизимида эгаллаши керак бўлган ўрнига нечоғли мос келишини аниқлайди. 
Тўғри, жаҳонда, жумладан, республикамизда  оммавий ахборот  воситалари
тури   ва   сони   йилдан-йилга   тўхтовсиз   кўпайиб   бормоқда.   Ҳар   ким   ўзи   истаган,
кўниккан   оммавий   ахборот   воситасини   ўзи   учун   асосий   ахборот   манбаи
сифатида   қабул   қилади,   ўзи   ҳохлаган,   таъбир   жоиз   бўлса,   яхши   кўрган   газета
мутолааси ўрнини бошқа ҳеч нарса боса олмайди. 
Матбуот  типологиясига  назар  ташлар эканмиз, газеталар  ўз  олдига қўйган
мақсад   ва   вазифаларига,   йўналишига,   ташкилий   мақомига   ва   бошқа
хусусиятларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинишини кўришимиз мумкин. 
Булар: 
10  
  1.   Ижтимоий-сиёсий   газеталар;   2.
Ихтисослашган ва тармоқ газеталари; 
3. Кўнгилочар-оммавий газеталар. 
1. Ижтимоий-сиёсий   газеталар   мавзу   жиҳатидан   чекланмайди,   балки
халқ   ва   ватан   тақдири,   турмушига   доир   энг   долзарб   ва   энг   муҳим   воқеа-
ҳодисаларни   атрофлича   ёритади.   Шу   хусусияти   билан   у   кенг   оммага
мўлжалланган бўлади. 
2. Ихтисослашган   газеталар   жамият   ҳаётининг   муайян   бир   соҳасини
кенгроқ ёритиш учун ва ўша соҳа эгаларига мўлжаллаб чиқарилади. 
3. Кўнгилочар   оммавий   газеталар   номидан   маълум   бўлганидек
омманинг дам олишига, кўнгил очишига хизмат қилувчи нашрлардир. 
Шу   ўринда   битирув   малакавий   ишимизнинг   биринчи   бобида   кўрсатиб
ўтганимиздек ихтисослашган нашрлар ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, 
Жамиятни   турли   соҳалари,   қатламлари   ўзлари   қизиқтирган   ахборотни
олишни   исботлайдилар.   Шу   нуқтаи   назардан   аҳолининг   эҳтиёжларига   мос
равишда турли соҳаларга оид оммавий ахборот воситалари турлари пайдо бўлди.
Уларнинг   фаолиятини   ўрганиш,   аудиторияни   ахборотга   бўлган   эҳтиёжини
қондиришда ихтисослашган нашрларнинг ўрни ва аҳамиятини матбуот нашрлари
сифатида   ахборот   самарадорлигини   таъминлашдаги   иштирокини   таҳлил   этиш,
уларнинг йўналиши, мазмун моҳиятига қараб алоҳида ўрганиш ҳам муҳим. 
Хусусан, ХVI асрда Англияда газеталариннг илк аждодлари бўлган 
“News”   (“Янгиликлар”)   деб   номланган   қўлёзма   варақалар   чиқарила   бошланган
эди.   Улар   савдо   товарларининг   етиб   келиши   ҳақидаги   маълумотларни   акс
эттирар эди. 4
 
4   Мўминов   Ф .,  Нурматов   А .,  Солиева   М .  Жаҳон   журналистикаси   тарихи ,  Т .:  ЎзДЖТУ ,  Ўзбекистон  
файласуфлари   миллий   жамияти .  2006,  154-бет  
11  
  Ушбу   нашр   жаҳон   журналистикасида   пайдо   бўлган   илк   ихтисослашган
нашрлар сирасига киради. 
XVII   асрдан   бошлаб   Германияда,   асосан   Майн   дарёси   бўйидаги
Франкфуртда   журналлар   нашр   этила   бошлайди.   “Akta   publika”   (1621),   “Teatruv
ayropeum”   (1634-1635),   “Diarium   ayropeum”(1659-1681)   каби   нашрлар   ҳозирги
тарихий-сиёсий   журналларнинг   аждодлари   эди.   XVII   асрда   ихтисослашган
адабий   ва   илмий-оммабоп   нашрларнинг   асоси   шакллана   бошлади.   1641-1649
йилларда   Нюрнбергда   “Frauentsimmer   geshprexsshplie”   (“Аёллар   хонаси   –
суҳбатлар ўйини”) номли хотин-қизлар журнали чоп этила бошлаган. 5
 
Ихтисослашув   масаласи   айниқса   XX   асрга   келиб   долзарб   аҳамият   касб
этди.   Ҳар   бир   соҳанинг   ўз   ноширлари   пайдо   бўла   бошлади.   Собиқ   шўролар
даврида   таълим,   тиббиёт,   спорт,   қишлоқ   ҳўжалиги,   халқ   ҳўжалигининг   турли
соҳаларига оид нашрлар юзага келди. Буни ўзбек матбуоти мисолида ҳам кўриш
мумкин. 
XX   асрнинг   20-30   йилларида   ўзбек   матбуотида   “Маориф   ва   ўқитувчи”,
“Фан   ва   турмуш”,   “Ўзбекистон   физкулътурачиси”,   “Тил   ва   адабиёт”,
“Ўзбекистон маданияти” сингари газета ва журналлар чиқа бошлади. 
Иккинчи   жаҳон   урушидан   кейин   бу   нашрлар   кўлами   янада   кенгайди.
Уларнинг   қаторига   сиёсат,   адабиёт,   фан,   таълим,   тиббиёт,   сув   хўжалиги,
машинасозлик соҳаларига оид нашрлар қўшилди. Энди уларни ижтимоийсиёсий,
тармоқ соҳаларга ажратиш мумкин эди. Аммо улар турли соҳага ихтисослашган
бўлсада, ягона мафкура – шўралар мафкураси манфаатларига хизмат қиларди. 
Мамлакатимиз   мустақилликка   эришгандан   сўнг   ОАВнинг   ихтисослашув
масаласи   ўзининг   тўлиқ   ифодасини   топди.   Жамиятнинг   турли   қатламлари,
гуруҳлари,   сиёсий   институтлардан   ташқари   ижтимоий-сиёсий,
маданиймаърифий,   ҳуқуқий,   иқтисодий   соҳаларини   тор   йўналишларида   ҳам
5  Мўминов Ф., Нурматов А., Солиева М. Жаҳон журналистикаси тарихи, Т.: ЎзДЖТУ, Ўзбекистон 
файласуфлари миллий жамияти. 2006, 172-бет  
12  
  нашрлар   пайдо   бўлди.   Жумладан   сиёсий   соҳада   мамлакатда   фаолият   олиб
бораётган   партияларнинг   “Ўзбекистон   овози”,   “Миллий   тикланиш”,   “Адолат”,
“XXI   аср”   сингари   газеталари,   иқтисодий   соҳада   “Экологические   обозрения”,
“Молия   ва   бошқарув”,   “Солиқ   ва   божхона   хабарлари”,   “Солиқ   инфо”   сингари
газета   ва   журналлар,   қишлоқ   хўжалиги   соҳасида   “Қишлоқ   ҳаёти”,   “Фермер”
газета   ва   журналлари,   тиббиёт   соҳасида   “Ўзбекистонда   соғлиқни   сақлаш”,
“Шифо   инфо”,   “Ташхис”,   “Доктор   пресс”   сингари   нашрлар,   спорт   соҳасида
“Спорт”,   “Ўзбекистон   футболи”,   “Спорт   +”,   “Футбол   экспресс”,   сингари
газеталар,   ҳуқуқ   соҳасида   “Постда”,   “На   посту”,   “Инсон   ва   қонун”,   “Қалқон”   -
“Щит”, “Адвокат”, “Ҳуқуқ ва бурч” “Ҳаёт ва қонун”, “Ҳуқуқ” сингари газета ва
журналлар   чиқа   бошлади.   Бундай   рўйхатни   яна   узоқ   давом   эттириш   мумкин.
Муҳими,   ҳар   бир   соҳанинг   ўз   аудиторияси,   ўқувчилари   мавжуд   бўлиб,   уларни
ўзларига   зарур   бўлган   ахборот   билан   таъминлашда   ҳар   бир   нашрнинг   ўз   ўрни
борлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. 
Мустақиллик   йилларида   айниқса,   хусусий,   кўнгилочар   нашрларнинг
фаолиятига   кенг   имконият   берилди.   Натижада   газеталарнинг   сони   XXI   асрнинг
бошида   700тага   яқинлашиб   қолган   эди.   Бу   баъзи   мутахассисларни   ташвишга
солди.  Чунки   бундай   нашрларнинг   кўпайиши   ахборот   моҳиятига   салбий  таъсир
кўрсатиши мумкин деган ҳадик ҳам йўқ эмас эди. 
Ахборот   муносабатлари   жараёнида   ихтисослашган   нашрларига
қўйиладиган   талаблар,   уларнинг   тузилиши,   шакл   ва   мазмун   ўйғунлиги,
аҳолининг   ҳуқуқий   саводхонлигини   оширишда   ҳуқуқий   нашрларнинг   ўрни   ва
аҳамиятини  кўрсатиш  ҳам   долзарб   ҳисобланади.  Чунки  жамиятда   фаолият   олиб
борадиган ҳар бир нашрнинг ўз ўрни, аудиторияси ва ахборотга бўлган талабини
қондиришда муайян иштироки бор. 
Россия Федерациясида 1864 йилги суд ислоҳатларига кўра, суд тизимининг
янги буржуа тамойиллари ишлаб чиқилди. Хусусан, суд ишлари ошкора кўрила
бошлади,   прокуратура   ва   оқлов   томони   –   адвокатлар   ўртасида   сўз   жанги
майдонига   айланди.   Адвокатлар   ҳам,   прокурорлар   ҳам   ўз   нутаи   назари   тўғри
13  
  эканини   суд   аъзоларига   ҳамда   айбланувчининг   айбдор   ёки   айбдор   эмаслигини
аниқлаш   учун   халқ   томонидан   тайинланган   вакиллар   –   суд   маслаҳатчиларига
исботлашга   ҳаракат   қилган.   Барча   йирик   жараёнлар   матбуотда   муҳокама
қилинган:   дастлаб   информацион   материаллар,   кейин   эса   долзарб   таҳлилий
мақолалар, кенгайтирилган корреспонденциялар, суд очерклари кўринишида. 
Петербург ва Моквада, йирик губерния шаҳарларида бирин-кетин марказий
ва   маҳаллий   матбуотда   кенг   ёритилган   ва   жамоатчиликка   кучли   акссадо   берган
шов-шувли суд жараёнлари юзага келди. 6
 
Россия   билан   бирга   бошқа   ўлкалар   хусусан,   МДҲга   аъзо   мамлакатлар   ва
ғарб   давлатларида   ҳуқуқий   журналистиканинг   илк   кўринишлари   шу   тарзда
намоён бўлди. 
Бу   ҳолат   бизнинг   мамлакатимизда   фақат   ҳуқуқий   нашрлар   билан
чегараланиб қолмасдан, ижтимоий сиёсий газеталарда ҳам ўз ифодасини топади.
1995 йилдан буён ўзбек тилида “Маҳалла” жамғармаси муассислигида “Маҳалла”
газетаси   чоп   этилади.   Ижтимоий   ҳимоя   йили   муносабати   билан   таҳририят   иши
анча   фаоллашди.   Албатта,   қонунчилик   фаолияти   ва   ҳуқуқий   масалалрга   кўпроқ
эътибор   қаратиш   лозим.   Газетанинг   “Ҳуқуқий   маслаҳат”   рукнида   берилаётган
материаллар ўқувчида қизиқиш уйғотади. 
Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти, ижтимоий ҳамкорликни йўлга
қўйиш   ва   ҳуқуқий   масалалар   мавзуси   вилоят   нашрларининг   ҳам   диққат
эътиборида.   Мазкур   нашрларда   фуқаролик   жамияти   ва   ҳуқуқий   давлат   қуриш
учун   қонунчиликни   самарали   татбиқ   этиш   билан   боғлиқ   қатор   материалларни
ўқиш   мумкин.   Масалан.   “Наманган   ҳақиқати”   газетасининг   2001   йил   28   йюлъ
сонида   “Қонун   ҳимоясида”,   “Инсон   ҳуқуқлари   –   олий   қадрият”   рукнларида
материаллар эълон қилинган. Шунингдек, “Бухоро янгиликлари”нинг 2001 йил 3
ноябр   сонида   “Инсон   ҳуқуқлари   –   олий   қадрият”   материали   берилган.
“Қашқадарё”   газетасининг   2002   йил   18   май   сонида   берилган   “Омбудсман   ва
ҳуқуқ”, “Народное слово” газетасининг 1999 йил 8 декабр сонида эълон қилинган
6  Нестеренко Ф, Маматова Я. Ҳуқуқий журналистика: кеча ва бугун. Т.: 2011, 132-бет.  
14  
  “Центр   для   всех”(“Марказ   –   барчанинг   хизматида”)   материаллари   маърифий-
ҳуқуқий   руҳда   бўлиб,   аҳолига   ҳуқуқий   масалаларда   амалий   кўмак   беришга
хизмат   қилади.   Аммо   айтиш   жоизки   бу   каби   мақолалар   мунтазам   чоп
этилмаётир.   Айниқса,   фуқаролик   жамияти   институтларининг   ҳуқуқий   асоси
мустаҳкамланаётган ва уларнинг иш фаолияти кенгайган пайтда. 7
 
Бугунги   кунда   дунёнинг   турли   етакчи   мамлакатларида   “ABA   Journal”,
“Inside   Counsel”,   “Lawyers   Weekly   Jobs”,   “National   Law   Journal”,   “ А laska   Law
Review”,   “American   Criminal   Law   Review”,   “American   Journal   of   Criminal   Law”,
“California law review”, “Canada – Alberta Law Review”, “Gazette of Law & 
Journalism”,   Россия   Федерациясида   “Статус” ,   ,   “Законодателъство   экономика”,
“Адвокат”,   “Совестник   юриста”,   “Уголовный   процесс”,   “Закон   издателъская
группа”,   “Юрист”,   “Эж-юрист”,   “Домашний   адвокат”,   Хозяйство   и   прваво“
“Legal   Insight”,   “Нижегородский   адвокат”,   “Мнение”,   Украинада   “Юридическая
Россия”,   “Юридическая   практика”,   “Украинский   юрист”,   “Юридичний   журнал”
“Юридический   вестник   Украины”   каби   қатор   ҳуқуқий   газета   ва   журналлар
нашрдан   чиқиб   ўқувчилар   эътиборига   хавола   қилиб   келинмоқда.   Уларнинг
деярли   ҳаммасида   ўша   сохада   фаолият   юритувчи   юрист   ва   адвокатлар,
прокурорлар,   ҳуқуқшуносларнинг   мақолалари   кўп   ўринни   эгаллаган.
Шунингдек,   ўша   нашрларда   бериб   бориладиган   материалларнинг   асосини
ҳуқуқий   маслаҳатхона   бурчаги   яъни,   аҳолининг   ўз   ҳуқуқлари   ва   қонун
ҳужжатлар   ҳақида   қизиқтирган   саволларига   жавоблар   эгаллаганлигига   гувоҳ
бўламиз. 
  Чет   давлатлар   ҳуқуқий   нашрларини   кузатиш   борасида   шунга   амин   бўлдикки,
уларда   босма   нашрлардан   кўра   кўпроқ   интернеттаги   версияларига   аҳамият
кучлироқ. Сабаби ривожланган давлатлар ўз номи билан ривожланган мамлакат-
да!   У   давлатлар   одамларида   босма   нашрларни   ўқишга   тоқат   йўқдек.   Чунки,
доимий ҳамрохимиз бўлган мобил алоқа воситалари бугун бизга интернет орқали
7  Нестеренко Ф, Маматова Я. Ҳуқуқий журналистика: кеча ва бугун. Т .: 2011, 29- бет .  
15  
  ҳамма   маълумотларни   етказувчи   воситага   айланиб   улгурди.   Ўша   биз   йўқорида
санаб   ўтган   нашрларнинг   аксарияти   ҳам   интернет   тармоқларида   мобил
версияларига   эга.   Ўша   хизматлар   орқали   таҳририят   ходимлари   интернетдаги
аудиториясини ҳам ушлаб туришга муваффақ бўлмоқдалар. 
  Яна   шуниси   эътиборлики,   чет   давлатлардаги   ҳуқуқий   нашрларнинг   аксарияти
юридик университет ва институтлар ёки олий ўқув юртларининг ҳуқуқий бўлим
ва факулътетларига қарашли. 
  Ҳулоса   қилиб   айтадиган   бўлсак,   мамлакатимизда   ва   чет   давлатларда   чоп
этиладиган   ҳуқуқий   нашрлар   аҳолига   ҳуқуқий   билимлар   бериш   мақсадида   ўша
билимлар   учун   оммада   эҳтиёж   борлиги   учун   дунёга   келди.   Ҳозирда   мукаммал
тарзда ўз ваифасини бажариб келмоқда. 
 
 
 
 
 
1.2 Ўзбекистондаги ҳуқуқий нашрлар тарихи ва таснифи 
1998   йил   “Ҳуррият”   газетасида   Ўзбекистон   қаҳрамони   Озод
Шарофиддинов билан бўлган суҳбатда, журналистикада газеталарнинг кўпайиши
сўзга бўлган муносабатга путур етказмайдими, деган саволига, О.Шарофиддинов
“Ҳар   қандай   газетанинг   битта   ўқувчиси   бўлса   ҳам,   у   яшашга   ҳақли”   дея   жавоб
берган   эди.   Бунда   у   бозор   қонуниятлари   шароитида   унинг   темир   қоидаларига
чидай олган нашргина яшаб қолишини назарда тутади. 
Шу   маънода   бугунги   ўта   катта   босимдан   ахборот   алмашинуви   жараёнида
аудиториянинг   ахборотни   саралаб   олиш,   ўзига   керакли   ахборотга   эга   бўлишда
ихтисослашган   нашрларнинг   ўрни   беқиёсдир.   Умуман,   ахборот   маконида
16  
  ихтисослашув   масаласи   аудиториянинг   ахборотга   бўлган   талабини   қондиришда
энг мақбул, оптимал механизм хисобланади. 
Буларнинг ичида ҳуқуқ соҳасига ихтисослашган нашрларнинг ҳам ўз ўрни
бор.   Бугун   республикамизда   50   га   яқин   ҳуқуқий   нашрлар   фаолият
юритаётганининг   ўзи   ҳам   бу   соҳанинг   нашрларини   ўрганишни   тақазо   этади.
“Постда” – “На посту”, “Инсон ва қонун”, “Ҳуқуқ ва бурч”,  “ Ҳуқуқшунос”, “Куч
–   адолатда”,   “Qalqon”   –   “Щит”,   “Демократлаштириш   ва   инсон   ҳуқуқлари”,
“Ҳуқуқ”,   “Истеъмолчи”,   “Солиқ   Инфо”,   “Ҳуқуқ   оламида”,   “Ҳуқуқ   дунёси”,
“Адолат   тарозиси”,   “Адолат   кучи”,   “Посбон”,   “Халқ   посбони”,   “Адолат   йўли”
сингари газета ва журналларнинг ўзбек матбуотида ўз ўрни ва аҳамияти бор. 
Шу нуқтаи назардан биз тадқиқ этишга олган Ички Ишлар Вазирлигининг
“Постда”,   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлигининг   “Инсон   ва   қонун”
ҳамда   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   Прокуратурасининг   “Ҳуқуқ”   газеталари
ихтисослашган   тармоқ   нашр   сифатида   ўз   аудиториясига   эга   нашрлардан
ҳисобланади. 
Бугун   ОАВ   имконияти   шу   қадар   кенгайиб   кетдики,   газета,   журналлар,
радио, телевидениени — ку қўяверинг, электрон нашрлар, интернет ҳатто мобил
алоқа   воситаси   ҳам   ахборот   тарқатишга   даъво   қила   бошлади.   Лекин   уларнинг
ривожланиши, ОАВнинг ҳаётий позициясини пасайтира олмайди. Бу нашрларга
бўлган   талабни   сусайтира   олмади,   барибир   аудиториянинг   эҳтиёжи   оммавий
нашрларга, журналист ахборотига юқори. 
Ҳуқуқий   соҳаларда   ихтисослашган   нашрларнинг   пайдо   бўлиши   XX
асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Ички   Ишлар   Вазирлигининг   “Постда”   ва   “На
посту”   газеталари   1930   йил   12   майдан   чиқа   бошлади.   Газеталар   дастлаб   фақат
ички ишлар идоралари ходимларига мўлжалланган эди. Ўша даврда нашрлар бир
ойда уч марта, 150 нусхада чоп этилган бўлса, ўтган асрнинг 50-йилларига келиб,
17  
  газеталар   тиражи   6   минг   нусхага   етди.   Таҳририят   ходимларининг
саъйҳаракатлари   билан   1960   йилдан   эътиборан   газеталар   ҳафтасига   икки   марта
10 минг нусхада чиқа бошлади. 
1965   йил   1   августдан   бошлаб   нашрларнинг   кенг   жамоатчиликка
мўлжалланган   якшанба   сонларини   чоп   этиш   йўлга   қўйилди.   Газеталар   тез
оммалашди,   муштарийларнинг   талаб-эҳтиёжларидан   келиб   чиқиб,   1970   йилдан
газеталар   ҳафтада   уч   марта   чоп   этила   бошланди.   Аммо   1970   йил   февралида
кўплаб   идоравий   нашрлар   қатори   чинакам   оммавий   нашрга   айланган   “Постда”
(“На посту”) газеталари  ҳам ёпилди. Якшанба кунлари чиқадиган  газеталарнинг
оҳирги сони ўша йилнинг 22 февралида муштарийлар қўлига етиб борган бўлса,
асосий нашрнинг сўнгги  сони 27 февралъ куни чоп  этилди. 1970 йил 1 мартдан
бошлаб таҳририят фаолияти тўхтатилди. 
“Постда”   –   “На   посту”   газета   таҳририятларида   ташкил   этилганидан   то
ёпилгунга   қадар   жуда   кўплаб   журналистлар   фаолият   олиб   бордилар.
Нашрларнинг   ички   ишлар   идоралари   ходимлари   орасида   обрў-эътибор
қозонишида,   кенг   оммага   манзур   бўлишида   таҳририятга   ўз   даврида   раҳбарлик
қилган Алексей Карасик, Собир Салаев, Лазиз Айтуганов каби муҳаррирларнинг
ҳиссалари,   улар   билан   бирга   ишлаган   ва   кейинчалик   таҳририят   фаолиятида
шаклланган   шонли   анъаналарни   давом   эттирган   Марк   Кержнер,   Ҳамидулла
Абдуллаев,  Михаил   Гребенюк,  Тоҳир  Сайфиддинов,   Ўсар  Эшонқулов,  Тешабой
Толипов,   Шомурод   Сиддиқов,   Революция   Ҳасанова,   Петр   Шатрашанов,   Расул
Ҳошимов,   Раъно   Аҳророва,   Нафиса   Абдуллаева,   шунингдек   С.   Зияев,   А.
Степанов,   П.   Петроченко,   Т.   Цой,   В.   Латутин   каби   фидоий   журналистларнинг
хизмати беқиёс бўлган. 
XX асрнинг 80-йиллари охири, 90-йиллари бошида мамлакатимиз истиқлол
сари   илк   қадамларини   қўйди.   Ҳуқуқий-демократик   давлат,   эркин   фуқаролик
жамияти   барпо   этиш   йўлидаги   дастлабки   дастлабки   ҳаракатлар   ўз   самарасини
18  
  бера   бошлади.   Жумладан,   республикамиз   Ички   Ишлар   Вазирлиги   раҳбарияти
ташаббуси   билан   1990   йилда   “Постда”   (“На   посту”)   газетаси   қайта   тикланди.
1991 йил 1 январдан бошлаб газета икки тилда, алоҳида “Постда” ва “На посту”
номи   билан   ички   ишлар   идоралари   ходимлари   ва   кенг   жамоатчиликка   етиб
борди.   Халқимизнинг   азалий   орзуси   –   мустақиллик   қўлга   киритилгач,
республика   ички   ишлар   идораларида   амалга   оширилаётган   кенг   қамровли
ислоҳотлар,   ходимларнинг   машаққатли   хизмати,   тизимнинг   моддийтехник
базасини   мустаҳкамлаш   борасидаги   саъй-ҳаракатларни   тўлақонли   ёритиш
нашрларнинг асосий мавзусига айланди. 
Дастлаб газеталар тўрт саҳифадан иборат бўлиб, ҳафтада уч марта чиқариш
йўлга   қўйилди.   Таҳририят   моддий-техник   базаси   мустаҳкамлангач,   саҳифалар
сони   саккизтага   етказилди,   кейинчалик   эса   16   саҳифада   чоп   этила   бошланди.
Нашрлар қайта тиклашда Зокир Атаев, Ғайрат Болтабоев, Константин Тимохин,
Сиддиқҳўжа   Сулойманхўжаев,   Саъдулла   Шодиев   каби   инсонларнинг   хизмати
катта бўлди. 
1998   йилнинг   март   ойида   Ўзбекистон   Республикаси   Ички   Ишлар
вазирининг тегишли буйруғи билан “Постда” ва “На посту” газеталари таҳририят
базасида   республика   Ички   Ишлар   Вазирлиги   Бирлашган   таҳририяти   ташкил
этилди. Шу йили сентябръ ойидан бошлаб “Қалқон” ва “Щит” журналларини чоп
этиш йўлга қўйилди. Ишчан ижодий муҳит яратилганлиги сабабли 2002 йилнинг
иккинчи   ярмидан   бошлаб   журналларнинг   муқоваси   бевосита   Бирлашган
таҳририятнинг   компъютер   марказида   тайёрланиб,   босмахонага   топширилиши
йўлга   қўйилди.   Газеталарнинг   ташқи   саҳифалари,   журналлар   эса   тўла   ҳажмда
рангли чоп этила бошланди. 
“Қалқон”   ва   “Щит”   журналларида   ички   ишлар   идоралари   ходимларининг
фаолиятини   кенг   қамровли   ва   изчил   ёритишга,   хориж   ички   ишлар   идоралари
тизимлари   фаолиятига   бағишланган   материалларга,   суд   очеркларига,   соҳа
ходимлари ижод намуналарини чоп этиб боришга асосий эътибор қаратилди. 
19  
  Мустақиллик   нафақат   жамият   ҳаётида,   балки   одамлар   онгу   шуурида   ҳам
янгиланиш   ва   уйғониш   даврини   бошлаб   берди.   Бугунга   келиб   газета   ва
журналлар   сони   мингга   яқинлашиб   қолди.   Қатрада   ҳаёт   акс   этганидек,   бу
нашрлар   мамлакат,   одамлар   ҳаётидаги   муҳим   ўзгаришларни   ёритиб   бормоқда.
Мамлакатда   босқичма   босқич   амалга   оширилаётган   демократик   жараёнлар   ҳам
босма нашрлар саҳифаларида ўз аксини топмоқда. 
“Инсон ва қонун” газетаси ҳам ана шундай ҳаётий эҳтиёж самараси ўлароқ
юзага келди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 апрелдаги
523-сонли   “Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   фаолиятини
такомиллаштириш   масалалари   тўғрисида”ги   қарорига   асосан   вазирлик
муассислигида 1993 йилнинг 10 ноябридан “Ҳаёт ва қонун” юридик журнали чоп
этила   бошланди.   1995   йилдан   ахборот   алмашинувини   тезлаштириш   зарурати
муносабати билан “Инсон ва қонун” газетаси ҳам ташкил этилди. Атаб айтадиган
бўлсак,   1996   йилнинг   30   январъ   санасида   газетанинг   илк   сони   нашрдан   чиқди.
Газета   қисқа   фурсат   ичида   мамлакат   Конституцияси,   қонунлар,   меъёрий
ҳужжатлар   моҳиятини   аҳолига   тушинтиришда,   газетанинг   олдига   қўйган
мақсади,   амалий   назарий   ва   сиёсий   ҳуқуқий   жиҳатларини   тарғиб   қилиш   ҳамда
аҳолининг   ҳуқуқий   онги   ва   ҳуқуқий   маданиятини   шакллантиришга   хизмат
қиладиган оммабоп нашрга айланди. Газетага 1996-2007 йилларда Мурод Авезов,
Файзулла   Қиличев,   Шодиқул   Ҳамроев   сингари   журналистика   соҳасининг   етук
мутаҳассислари   муҳаррирлик   қилдилар.   Улар   газетанинг   қадам-бақадам
такомиллашиши,   журналист   кадрларни   танлаш   ва   тарбиялаш   устида   тинимсиз
иш   олиб   боришди.   Ҳозирда   газетага   Ўзбекистонда   хизмат   кўрсатган   журналист
Қўчқор Норқобил раҳбарлик қилмоқда. 
  1992   йилда   қабул   қилинган   “Прокуратура   тўғрисида”ги   Қонуннинг
53моддасида   “Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси   илмий-тадқиқотлар
20  
  ўтказиш,   прокурор   ходимлар   малакасини   ошириш   учун   белгиланган   тартибда
ўзига   қарашли   илмий   ва   ўқув   муассасалари   ташкил   этиши,   махсус   адабиётлар
чоп этиши, матбаа корхонасига эга бўлиши мумкин”лиги 8
  қайд этилган. Мазкур
ҳуқуқий   меъёрга   асосланган   ҳолда,   Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси
Марказий Маҳкамасида нашриёт бўлими фаолияти йўлга қўйилди. Бўлим тизим
жиҳатдан   республика   прокуратурасининг   таркибий   тармоғи   ҳисобланиб,   1995
йилнинг   2   октябрида   тасдиқланган   Низомига   мувофиқ   иш   олиб   боради   ҳамда
Республика Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан
озод этиладиган нашриёт бўлими бошлиғи раҳбарлик қилган. 
Ноширлик Низоми талабларига кўра, қуйидагилар бўлимнинг вазифаларига
кирган: 
- “Қонун ҳимоясида” ойлик журнали нашр этиш; 
- умумий,   услубий   қўлланмалар,   махсус   адабиётлар,   ўқув   дастурлари
чиқариш; 
- босмахонада нашр этилган адабиётларни тарқатиш (сотиш)ни ташкил
этиш; 
- журнал обунасини ташкил этиш; 
- реклама ва эълонларни нашр этиш; 
- прокуратура фаолиятига оид ҳужжатлар матни юзасидан маслаҳатлар
бериш ва ҳоказо. 
  Нашр   маҳсулотларини   босиб   чиқариш   учун   босмахоналар   билан
шартномалар тузилган. 
  Журналнинг   илк   сони   1996   йилнинг   апрель   ойида   чоп   этилганидан   сўнг,
Республика Бош прокурорининг журнал таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги
8  Lex.uz/pages/GetActMobile.aspx?mobile=true-id=31452  
21  
  13.06.1996   йилги   342-сонли   буйруғи   қабул   қилинади,   унга   мувофиқ   нашриёт
бўлими қисқартирилади. 
  Республика   Бош   прокурорининг   27.06.1996   йилги   347,   348-сонли
буйруқлари   асосида   Марказий   маҳкама   таркибидаги   нашриёт   бўлими
қисқартирилиб,   унинг   бош   муҳаррири,   бош   муҳаррир   ўринбосари   ва   масъул
котиб   лавозимлари   “Қонун   ҳимоясида”   журналининг   тасдиқланган   штатлар
жадвалига мувофиқ тарзда журналга ўтказилади. Шу боис дастлаб, журналда уч
нафар – журнал бош муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари ва масъул котибдан
иборат таркибдаги ходимлар иш бошлаган. 
  Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси   ва   журнал   таҳририяти
ўртасидаги   ўзаро   муносабат   таъсис   шартномасига   мувофиқ   тарзда   олиб
борилган. 
Журнал   хўжалик   юритувчи   субъект   сифатида   Ўзбекистон   Республикаси
Вазирлар   Маҳкамасининг   истиқболни   белгилаш   ва   статистика   давлат   қўмитаси
Бош   ҳисоблаш   марказида   1995   йил   17   декабръда,   Давлат   Матбуот   қўмитаси
томонидан   1995   йил   27   декабрда,   Солиқ   тўловчи   юридик   шахс   сифатида   эса
Тошкент   шаҳар   Ҳамза   туман   солиқ   инспекциясидан   1996   йил   13   сентябръда
рўйхатдан ўтказилган. 
Журналнинг   дастлабки   сони   1000-1500   нусхада   чоп   этилган   бўлса,   унинг
фаолияти  тугатилгунигача  бўлган  вақт  давомида  (2005 йил декабрь)   24-25 минг
нусхагача етган. 
1997   йилга   келиб,   “Қонун   ҳимоясида”   журнали   олдига   қўйилган
вазифаларнинг   янада   кенгроқ   кўламда   бажарилишига   эришиш   мақсадида,
Тошкент   шаҳар   ва   Тошкент   вилоят   прокуратураларининг   ташаббуси   билан
Ўзбекистон   Республикаси   прокуратураси,   Тошкент   шаҳар,   Тошкент   вилоят
прокуратуралари   ва   “Қонун   ҳимоясида”   журнали   муассислигида   “Ҳуқуқ”
газетасига асос солинди. 
22  
  Газетанинг илк сони 1997 йилнинг 27 августида чоп этилди. 
Газета   Низомини   тасдиқлашда   муассислар   томонидан   унинг   олдига
қуйидаги асосий мақсад ва вазифалар белгилаб берилади: 
- муассисларнинг   расмий   ва   ўзга   ҳужжатларини,   прокуратура   ва   суд
амалиёти билан боғлиқ материалларни чоп этиш; 
- ҳуқуқий   ахборот   ва   маълумотларнинг   тартибли,   изчил
тарқатилишида,   мамлакатимизда   ҳуқуқшунослик   фанини   ривожлантириш,
фуқаролик   жамиятини   барпо   этиш   жараёнларида,   омманинг   ҳуқуқий   онги   ва
маданиятини юксалтиришда фаол иштирок этиш; 
- жаҳон   ҳамжамиятидаги   мамлакатларнинг   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш
идоралари   билан   доимий   ўзаро   алоқа   ўрнатиш,   турли   мамлакатларнинг
қонунчилик тизимини, ҳуқуқий тафаккурга оид назарий ва амалий маълумотлар
бисотини   яратиш   ҳамда   мунтазам   тўлдириб   бориш,   ахборот   алмаштириш   ва
қайта ишлаш учун замонавий компьютер технологиясини жорий этиш ва улардан
кенг фойдаланиш; 
- янги қабул қилинаётган қонунларни мунтазам тарғиб этиш ва уларни
янада такомиллаштиришда фаол иштирок этиш; 
- ҳуқуқшунослик   назариясининг   амалиётда   акс   этиш   жараёнлари
хусусида ҳуқуқшунослар ва кенг жамоатчилик билан фикрлашиб бориш; 
- қонунбузарлик   ва   жиноятчиликка   қарши   курашда   текширув,   тергов
ва суд жараёнларига ошкоралик тусини бериш. 
Ўзбекистон   Республикаси   прокуратура   органлари   муассислигидаги   ҳар
икки нашрнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2000 йилга
келиб,   улар   ягона   хўжалик   юритувчи   субъектга   бирлаштирилади.   Ўзбекистон
Республикаси   прокуратураси   ҳайъатининг   13.10.2000   йилги   9сонли   баённомаси
23  
  қарори   билан   журнал   ва   газета   базасида   “Қонун   ҳимоясида”   бирлашган
таҳририяти   ташкил   этилади.   Унинг   Низомини   тасдиқлаш   тўғрисида   Бош
прокурорнинг 04.12.2000 йилдаги 787-сонли буйруғи қабул қилиниб, бирлашган
таҳририятнинг   тўла   хўжалик   ҳисобида   ишлайдиган   таркибини   ташкил   этиш   ва
тариф разрядлар бўйича маош тўлашга рухсат этилади. 
Бирлашган   таҳририят   “Қонун   ҳимоясида”   журнали,   “Ҳуқуқ”   газетаси,
“Қонун   ҳимоясида”   телегуруҳи,   ноширлик   бўлими,   ишлар   бўлими   ва   юридик
бўлимлардан таркиб топган. Унинг штатлар жадвалига мувофиқ, жами 52 нафар
иш ўрни тасдиқланиб, шундан 38-42 нафар ходим таҳририятда меҳнат қилади. 
 2005 йил 18 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Ўзбекистон  Республикасида  юридик  журналлар  тизимини  янада 
ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-203 сонли Қарори қабул қилинади. 
Мазкур   қарорнинг   қабул   қилинишида   мамлакатда   ҳуқуқий   демократик
давлат,   эркин   фуқаролик   жамиятини   шакллантириш   бўйича   олиб   борилаётган
ислоҳотларни   чуқурлаштиришнинг   ғоят   муҳим   шарти   аҳолининг   ижтимоий,
сиёсий   фаоллигини   оширишдан,   давлат   ва   жамият   бошқарувида   фуқароларнинг
амалий иштирокидан иборат эканлигига алоҳида аҳамият қаратилади. 
Ушбу   вазифаларни   амалга   оширишда   аҳолининг   ҳуқуқий   саводхонлиги,
сиёсий   маданиятини   оширишга,   фуқароларнинг   хилма-хил   ҳуқуқий
ахборотлардан   кенгроқ   фойдаланиш   имкониятини   яратишга,   шунингдек,   давлат
ва   суд-ҳуқуқ   тизимини   такомиллаштиришнинг   долзарб   муаммоларини   ҳал
этишга   кўмаклашиши   лозим   бўлган   ҳуқуқий   даврий   нашрлар   муҳим   рол
ўйнашига урғу берилди. 
Шу   билан   бирга   юридик   журналларнинг   мазмуни   ҳали   замон   талабларига
тўлиқ   жавоб   бермаслиги,   мавжуд   нашрлар   ўз   мазмун   йўналиши   ва   мақсадли
вазифаларини   белгилаб   берувчи   чуқур   ўйланган,   аниқ   ўқувчилар   доирасига
мўлжалланган   концепцияга   эга   эмаслиги,   мамлакатда   демократик   ислоҳотларни
24  
  чуқурлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб сиёсий-
ҳуқуқий   масалаларига   тегишли   даражада   эътибор   берилмаётганлиги
таъкидланди. 
Ушбу   йўналишдаги   вазифалардан   келиб   чиқиб,   давлат   ва   суд-ҳуқуқ
тизими,   қонунчилик   ва   ҳуқуқни   қўллаш   амалиётини   такомиллаштириш,
фуқароларнинг   ҳуқуқий   онгини   шакллантириш   ва   ҳуқуқий   саводхонлигини
оширишнинг   долзарб   муаммоларини   ҳал   этишда   юридик   журналлар   ролини
кучайтириш   мақсадида   Ўзбекистон   Республикасида   юридик   журналлар
тизимини   ривожлантириш   Концепцияси   ва   чоп   этиладиган   юридик   нашрлар
(журналлар)   рўйхати   маъқулланади.   Қарорга   кўра,   Адлия   вазирлиги
муассислигидаги   “Ҳаёт   ва   қонун”   ҳамда   Бош   прокуратура   муассислигидаги
“Қонун   ҳимоясида”   журналлари   фаолияти   тугатилиб,   Бош   прокуратура,   Олий
суд, Олий хўжалик суди, Конституциявий суд ва адлия вазирлиги муассислигида
“Ҳуқуқ ва бурч” журнали таъсис этилади. 
Давлат   ва   суд-ҳуқуқ   соҳаларида   олиб   борилаётган   демократик
ислоҳотлардан   жамиятнинг   кенг   хабардор   бўлиши,   фуқароларнинг   ҳуқуқий
маданияти   ва   маърифий   савияси   юксалиши   жамият   ва   давлатни   демократик
янгилаш,   мамлакатни   модернизациялаш   ва   ислоҳ   қилиш   жараёнларини   янада
чуқурлаштиришнинг   ғоят   муҳим   шарти   бўлиб   қолаётганлигидан   келиб   чиқиб,
қуйидагилар “Ҳуқуқ ва бурч” журналининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- давлат   ва   жамият   қурилишининг   долзарб   сиёсий-ҳуқуқий
муаммолари, қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг, фуқаролик
жамияти   институтларини   ривожлантириш,   суд-ҳуқуқ   тизимини
либераллаштиришнинг   устувор   йўналишлари,   ҳуқуқни   қўллаш   амалиётини
такомиллаштириш,   инсоннинг   ижтимоий,   сиёсий,   иқтисодий   ҳуқуқ   ва
эркинликларини   таъминлаш   муаммолари   кенг   муҳокама   қилинишини   ташкил
этиш; 
25  
  - қонунийликни   таъминлаш,   инсон   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш,
профилактика ишлари ва жиноятчиликка қарши курашни ташкил қилиш, жамоат
тартибини   мустаҳкамлаш,   ижтимоий-сиёсий   ва   ижтимоийиқтисодий
ислоҳотларни   чуқурлаштириш   жараёнини   ҳуқуқий   жиҳатдан   таъминлаш
борасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятини ёритиш; 
- фуқароларнинг,   биринчи   навбатда   ёшларнинг   ҳуқуқий   онгини,
уларнинг   сиёсий   маданияти   ва   ижтимоий   фаоллигини   оширишга,   шунингдек,
одамлар   онгида   демократик   қадриятларни   шакллантиришга   хизмат   қиладиган
материалларни чоп этиш; 
- нашр саҳифаларида юридик фан ривожига, миллий ҳуқуқ мактабини
шакллантиришга,   юқори   малакали   юридик   кадрларни   тайёрлашга   оид   долзарб
муаммолар бўйича мунозаралар ташкил қилиш; 
- қонун   ижодкорлиги   фаолияти   ва   ҳуқуқни   қўллаш   амалиётини
такомиллаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини, халқаро ҳуқуқни
ривожлантириш,   унинг   нормаларини   миллий   қонунчиликка   татбиқ   этишнинг
долзарб муаммоларини ёритиш. 
Мамлакатимиз   Президентининг   қарорида   белгиланганидек,   журнал
муассислари қаторида Бош прокуратура ҳам ўрин олганлиги учун 2005 йилнинг
декабрида “Ҳуқуқ ва бурч” журналининг Устави тасдиқланади. 
Бирлашган   таҳририятнинг   “Қонун   ҳимоясида”   журнали   фаолияти
тугатилгач,   Республика   Бош  прокурорининг   27.02.2006  йилги   54-сонли   буйруғи
билан   бирлашган   таҳририятининг   ҳуқуқий   вориси,   тўла   хўжалик   ҳисобида
фаолият   кўрсатувчи   мустақил   юридик   шахс   сифатида   “Ҳуқуқ”   газетаси
таҳририяти таъсис этилади. 
Ўзбекистон   Республикасининг   "Оммавий   ахборот   воситалари   тўғрисида",
"Ахборот   олиш   принциплари   ва   кафолатлари   тўғрисида"ги   қонунларига
26  
  мувофиқ,   шунингдек   оммавий   ахборот   воситаларини   рўйхатдан   ўтказиш
тартибини   янада   такомиллаштириш,   уларнинг   мустақил   ривожланиши   учун
кафолатлар   яратиш,   ахборот   олиш   эркинлиги   принципларига   риоя   этилишини
таъминлаш, ҳар бир кишининг ахборотни эркин ва тўсқинликсиз олиш, тарқатиш
ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш мақсадида Республика Вазирлар
Маҳкамасининг   2006   йил   11   октябрида   “Ўзбекистон   Республикасида   оммавий
ахборот   воситаларини   давлат   рўйхатидан   ўтказиш   тартибини   янада
такомиллаштириш   тўғрисида”ги   214-сонли   қарори   қабул   қилинади.   Қарор
талаблари   асосида,   Республика   Бош   прокурорининг   08.01.2007   йилги   67-сонли
буйруғи   билан   “Ҳуқуқ”   газетаси   таҳририятининг   янги   таҳрирдаги   Низоми
тасдиқланади. 
2009   йилга   келиб   газета   фаолиятини   янада   такомиллаштириш   ва   уни
Ўзбекистон   Республикаси   "Прокуратура   тўғрисида"ги   Қонунига,   Вазирлар
Маҳкамасининг   "Ўзбекистон   Республикасида   оммавий   ахборот   воситаларини
давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006
йил   11   октябрдаги   214-сон   ҳамда   "Устав   фондида   давлат   улуши   бўлган
корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада
ҳисобга   олинишини   таъминлаш   чора-тадбирлари   тўғрисида"   2006   йил   16
октябрдаги   215-сон  қарорларига  мувофиқлаштириш  зарурати  келиб  чиқади.  Шу
сабабли   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2009   йил   29   июль
кунги   “Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратурасининг   “Ҳуқуқ”   газетаси
таҳририяти тўғрисида”ги 217-сонли қарори қабул қилинади. 
Унда прокуратура органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
фаолиятини   ёритишга   ихтисослашган   "Ҳуқуқ"   ("Huquq")   газетасини
чиқаришнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратураси   томонидан
таъминланиши,   "Ҳуқуқ"   ("Huquq")   газетаси   таҳририяти   мустақил   юридик   шахс
ҳисобланиши белгилаб берилади. 
27  
  Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   2009   йил   17   август   кунги
“Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратураси   муассислигидаги   «Ҳуқуқ”
газетаси таҳририяти фаолиятини қайта ташкил этиш ҳақида”ги 81-сонли буйруғи
билан “Ҳуқуқ” газетаси таҳририяти Давлат корхонасининг Устави тасдиқланади. 
Хулоса   қилиб   айтганда,   биз   тадқиқ   қилаётган   газеталар   шу   тарзда   юзага
келди.   Уларнинг   пайдо   бўлиши   ва   ривожланиши   журналистика   қолаверса
матбуотнинг вазифаси фақатгина халққа ахборот бериш ва бохабар қилиш билан
чегараланиб қолмай, балки омманинг ўз ҳуқуқларини англашига ва ҳуқуқларидан
фойдаланган   ҳолда   демократия   тамойилларига   мос   равишда   яшашга   замин
яратди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2   –   БОБ   ЎЗБЕКИСТОНДА   ҲУҚУҚИЙ   НАШРЛАРНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ ВА УЛАРДА МАҲОРАТ МАСАЛАЛАРИ 
2.1.Ҳуқуқий нашрларнинг ўзига хослиги 
Ўзбекистон   Республикаси   Ички   Ишлар   Вазирлигининг   “Постда”   газетаси
бугун   икки:   ўзбек   ва   рус   тилларида   (“На   посту”)   ўз   фаолиятини   юритади.
28  
  “Постда”   газетаси   таҳририяти   учта:   “Ҳуқуқбузарликларни   олдини   олиш   ва
фуқаролар хавфсизлиги  бўлими”, “Суд   ҳуқуқ ва  қонунчилик бўлими”,  “Шахсий
таркиб билан ишлаш, маданият ва маърифат бўлими” ташкил топган. 
“Ҳуқуқбузарликларни   олдини   олиш   ва   фуқаролар   хавфсизлиги   бўлими”
фуқаролар   хавфсизлигига   оид   ва   ҳуқуқбузарликларни   олдини   олишга   даъват
қилувчи материалларни тайёрлаб беради. 
“Суд   ҳуқуқ   ва   қонунчилик   бўлими”да   Ўзбекистон   Республикаси   қонун   ва
қонуности ҳужжатлари, қонунчилик тарғиботи, ҳужжатларга шарҳлар ва бугунги
кунда суд жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар бериб борилади. 
“Шахсий таркиб билан ишлаш, маданият ва маърифат бўлими” Ички ишлар
вазирлиги ходимларига маданий ва маърифий билимларини бериб боради. 
“Постда” ва “На посту” газеталарида “Сулола” (Династия), “Ибрат”, “Соҳа
фидоийлари”,   “Қонун   –   ҳуқуқ   кафолати”   каби   саҳифалар,   “Маърифат   дарси”,
“Ижтимоий-сиёсий   сабоқ”,   “Юксак   мукофот   соҳиблари”,   “Жиноятга   жазо
муқаррар”,   “Қонунчиликдаги   янгиликлар”,   “Ҳуқуқий   маслаҳатхона”,
“Мутахассис   фикри”,   “Қонунчилик   тарғиботи”,   “Тарбия”,   “Парламент   ҳаёти”,
“Жараён” каби рукнлар мавжуд. Бугунги кунда таҳририятда   40 га яқин ходимлар
фаолият олиб боради. 
ИИВ   нашрларининг   ижодий   ходимлари   мамлакатимиз   миқёсида   муносиб
эътироф   этилиб   келинмоқда.   Республика   Олий   хўжалик   суди   ва   Ўзбекистон
журналистлари   ижодий   уюшмаси   томонидан   ўтказилган   “Ҳуқуқ   ва   бурч”
танловида   таҳририят   бўлим   мудири   Саъдулла   Шодиев   ва   мухбир   Садриддин
Шамсиддинов  фахрли  ўринларни эгаллашган.  Республика  Адлия  вазирлигининг
“Энг   яхши   ҳуқуқий   мақола”   танловида   таҳририятнинг   Қорақалпоғистон
Республикаси   бўйича   ўз   мухбири   Дурдибой   Худойшукуров   фахрий   ёрлиқ   ва
рағбатлантирувчи   мукофотни   қўлга   киритди.   Бош   муҳаррир   ўринбосари
Муҳаббат   Ибрагимова   Ўзбекистон   мустақил   босма   оммавий   ахборот
29  
  воситаларини   ва   ахборот   агентликларини   қўллаб-қувватлаш   ва   рағбатлантириш
жамоат   фонди   ҳамда   Ўзбекистон   журналислари   ижодий   уюшмаси   томонидан
ўтказилган   “Матбуот   маликаси   —   2008”   танловида   совриндор   бўлган   бўлса,
ҳуқуқий   тарғибот   борасида   фаоллик   кўрсатган   таҳририят   бўлим   мудири
Бобомурод   Тошев   Республика   Адлия   вазирлиги   томонидан   тақдирланди.
Таҳррият   фотомухбири   Абу   Кенжаев   Ўзбекистон   журналстлари   ижодий
уюшмаси   томонидан   ўтказилган   “Олтин   қалам”   халқаро   танловида   “Энг   яхши
фоторепортаж”   номинацияси   ғолиби   деб   топилиб,   пул   мукофоти   ва   махсус
диплом билан тақдирланди. 
Таҳририят   бўлим   мудири   Елена   Кузнецова   “Инсон   ҳуқуқлари   журналист
нигоҳида”   кўрик-танловида   фахрли   учинчи   ўринни   эгаллади.   Таҳририят
экология   мавзусини   ёритишда   фаоллик   кўрсатгани   учун   Экосан   халқаро
ташкилотининг   махсус   совғасига   сазовор   бўлди.   Анъанавий   тарзда   ўтказилиб
келинаётган   “Ватан   азиз,   жасорат   мангу”   Республика   танловининг   2011   йилги
якунларига   кўра,   бўлим   мудири   Саъдулла   Шодиев   Республика   ИИВ   фахрий
ёрлиғи   ва   рағбатлантирувчи   мукофотга   лойиқ   деб   топилди.   Ўзбекистон
Республикаси Давлат мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг
улуғ,   энг   азиз”   республика   кўрик-танловида   Бирлашган   таҳририят   бош
муҳаррири,   полковник   Зикрилла   Неъматовнинг   “Ватан   ҳақида   қўшиқ”   китоби
иккинчи ўринга, “Ягонасан муқаддас Ватан” республика қўшиқлар танловида эса
2011   йилда   унинг   “Бахтлар   бешиги”   шеъри   билан   айтилган   қўшиқ   биринчи
ўринга сазовор бўлди. 
Шунингдек, бош муҳаррир, полковник Зикрилла Неъматов, бош муҳаррир
ўринбосарлари,   подполковник   Муҳаббат   Ибрагимова   ва   капитан   Қобилжон
Шокировлар   Ички   ишлар   вазирлигининг   “Аъло   хизматлари   учун”   кўкрак
нишони билан тақдирланишди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 апрелдаги
523-сонли   “Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   фаолиятини   янада
30  
  такомиллаштириш   масалалари   тўғрисида”ги   қарорига   асосан   1995   йилдан
ахборот алмашинувини тезлаштириш зарурати муносабати билан чиқа бошлаган
“Инсон   ва   қонун”   газетаси   қисқа   фурсат   ичида   мамлакатимиз   Конституцияси,
қонунлар,   меъёрий   ҳужжатлар   моҳияти,   мақсади,   амалийназарий   ва   сиёсий-
ҳуқуқий  жиҳатларини  тарғиб   қилиш   ҳамда  аҳолининг   ҳуқуқий  онги   ва   ҳуқуқий
маданиятини шакллантиришга хизмат қиладиган оммабоп нашрга айланмоқда. 
Кейинги   йилларда   газета   мундарижаси   бутунлай   ўзгарди.   Янги-янги
номлар,   янги-янги   рукнлар   билан   тинимсиз   бойиди.   Инсон   ҳуқуқлари   ҳимояси,
фуқаролик   жамиятини   мустаҳкамлаш   борасидаги   қилинаётган   улуғвор   ишлар
газетанинг   асосий   мавзусига   айланди.   Бу   саъй-ҳаракат   ўз   навбатида   омма
орасида   газетанинг   обрў-эътибори   ошиши,   мухлислари   сони   ортишига   олиб
келди.   Бунга   таҳририят   мустаҳкам   моддий-техник   базага   эгалиги   ҳамда   барча
ходимларнинг   замонавий   ахборот   коммуникация   технологиялари   воситалари
билан таъминланганлиги ёрқин мисол бўлади. Таҳририят кейинги беш йил ичида
салмоқли ютуқларга эришди. 
Таъкидлаш   лозимки,   газетанинг   адади   кескин   кўтарилди.   Атаб   айтадиган
бўлсак, 2015 йил май ойида 22607 нусхада чоп этилди. 
Жорий йилда газета таҳририяти ташкил этилганига 19 йил тўлади. Бугунги
кунда   таҳририятда   31   нафар   ходим   фаолият   юритмоқда.   Газетанинг   бош
муҳаррири Қўчқор Норқобил. “Инсон ва Қонун” газетаси таҳририяти компъютер
базасида терилади ва саҳифаланади. А-2 бичимида, 4 босма табоқ ҳажмда, офсет
усулида “Ўзбекистон” нашриёт матбаа ижодий уйида чоп этилади. 
 Кейинги ҳуқуқий газетамиз ҳисобланмиш, “Ҳуқуқ” газетасининг муассиси
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳисобланади. Муассис газетанинг
уставини   тузади,   тасдиқлайди.   Газета   уставда   белгиланган   вазифа   ва
мажбуриятлар   доирасида   фаолият   олиб   боради,   соҳада   бўлаётган   ўзгаришларни
ёритади.   Шу   ўринда   таъкидлаш   жоизки   гарчанд   таҳририят   уставида   газетани
31  
  оммабоп   нашр   эканлиги   эътироф   этилсада,   тармоқ   нашрларнинг   аудиторияси
чеклангандир.   Яъни,   “Ҳуқуқ”   газетасининг   асосий   ўқувчилари   прокуратура
соҳасининг   ходимларидир.Уларнинг   фаолияти,   яъни   қуйи   бўғимдан   йўқори
идораларгача бўлган бутун тизимни ҳисобга олган ҳолда газета ўз мавзу доираси
ва мундарижасини белгилайди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокурорининг   2009   йил   17   август   кунги
“Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратураси   муассислигидаги   «Ҳуқуқ”
газетаси таҳририяти фаолиятини қайта ташкил этиш ҳақида”ги 81-сонли буйруғи
билан “Ҳуқуқ” газетаси таҳририяти Давлат корхонасининг Устави тасдиқланади. 
Уставга мувофиқ, таҳририятнинг мақсадларига қуйидагилар киради: 
- «Ҳуқуқ»   газетасида   материаллар   чоп   этиш   орқали   Ўзбекистон
Республикаси прокуратура органларининг фаолиятини холис ёритиш; 
- фуқароларнинг   ҳуқуқий   маданиятини   ошириш,   фуқаролар   онгида
демократик   қадриятларни   сингдириш,   давлат   ва   жамият   қурилиши,   суд-ҳуқуқ
тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб сиёсий-ҳуқуқий муаммоларига бағишланган
илмий-оммабоп, таҳлилий ва маслаҳат материалларни тайёрлаш ва чоп этиш; 
- мамлакат   ва   дунё   ижтимоий-сиёсий,   маданий-маърифий   ҳаётида
содир   бўлаётган   демократик   ўзгаришларни,   воқеа   ва   ҳодисаларни   холис   ва
ҳаққоний   ёритувчи   материаллар   ҳамда   ахборотларни   мунтазам   равишда   эълон
қилиб бориш. 
Айни   пайтда   таҳририятда   йигирма   етти   нафар   ижодий   ва   техник
ходимлардан   иборат   жамоа   меҳнат   қилиб   келмоқда.   Газета   бош   муҳаррири:
Жаҳонгир Максумов. 
Газетанинг дастлабки сони 5000 нусхада чоп этилган бўлса, бугунги кунда
бу 47-50 минг нусхани ташкил қилмоқда. 
32  
  Мазкур   газеталанрни   таққослаган   ҳолда   ўзига   хосликларини   кўриб
чиқадиган   бўлсак   биринчи   навбатда   уларнинг   дизайни   ва   кўринишини
айтишимизга тўғри келади. Чунки газеталарни қўлимизга олган пайтда биринчи
ташқи   кўринишига   аҳамият   берамиз.   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия
вазирлигининг   нашри   –   “Инсон   ва   қонун”   газетаси   биринчи   сонидан   буён   А2
форматида   нашрдан   чиқади.   Бу   формат   ўқувчига   озгина   ноқулайлик  туғдиради.
Лекин   ўзигада   кўпроқ   мақолаларни   сиғдира   олади.   Нашрнинг   шиори:   “Адолат
ҳар   ишда   ҳамроҳимиз   бўлсин!”.   Бошқа   газеталар   каби   “Инсон   ва   қонун”   ҳам
биринчи   ва   охирги   бетлари   рангли,   бошқа   бетлари   оқ   қора   рангда   берилади.
Фақатгина байрамларда масалан, Наврўз, Мустақиллик байрамларидаги сонлари
А3   форматда,   барча   саҳифалари   рангли   ва   кўпроқ   бетда   нашр   қилинади.
Мақолалар   учун   берилган   расмларнинг   аксарияти   ўша   мақола   учун   махсус
расмга   олинганлигининг   гувоҳи   бўламиз.   Гарчанд   бошқа   газеталарга   бундай
ҳолатда интернет “ёрдамга келса ҳам”. Тўғри, “Адлия аралашгач”, “Адлия ёрдам
берди”,   “Бонг”   каби   рукнларда   мақолалар   ёнида   унча   катта   бўлмаган   расмлар
берилади.   Фақатгина   ўша   мақоланинг   мазмунини   озгина   ўша   расм   орқали   очиб
беришга   ҳаракат   қилгани   учун   гина.   Яна   бир   яхши   тарафи   шуки,   газета
саҳифаларида рекламаларга катта урғу берилмаётганиниг гувоҳи бўламиз. 
Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратурасининг   юридик   нашри   –
“Ҳуқуқ”   газетаси   А3   форматида   чоп   этилади.   Газетанинг   саҳифалари   ўн
иккитани ташкил қилади. Нашрнинг шиори: “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир”. Бу
газета   ҳам   бошқа   газеталарга   аксарият   газеталарга   ўхшаб   биринчи   ва   охирги
бетлари   ранги   бўлиб,   қолганлари   оқ   қора   рангда.   Газетанинг   биринчи   бетида
нашр   номининг   тепасида   ўша   сонда   берилган   муҳим   деб   ҳисобланган   иккита
мақоланинг   сарлавҳаси   ва   кириш   қисми   берилади.   Тагидан   соҳага   оид   хабар   ва
янгиликлар,   янги   қабул   қилинган   қонун   ҳужжатлари   бериб   борилади.
Мақолаларнинг   берилиш   тартиби   яхши,   мазмунидан   келиб   чиқиб   рукнларга
бекитилади, аксарияти расмлар билан бериб борилади. Айниқса “Халқаро ҳаёт”,
33  
  “Спорт” рукнларида бериладиган ҳар битта хабар ёеида расми билан кўрсатилган
бўлади. Газета саҳифаларида реклама ва эълонлар кўп учрашади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Ички   Ишлар   Вазирлигининг   нашри
ҳисобланмиш – “Постда”(“На  посту”)  газетаси А3 форматида чоп этилади. 2014
йил   март   ойи,   №12   сонигача   А2   форматида   чиқар   эди.   Газета   шиори:
“Қонунийлик   ва   ҳуқуқ   –   тартибот   учун!”.   16   саҳифа   ичида   сохага   оид   хабар   ва
янгиликлар,   Ўзбекистон   Қуролли   кучлари   фаолиятини   ёритувчи   ва   жамиятнинг
бошқа   жабхаларини   қамраган,   шунингдек   кўнгилочар   мақолалар   учратамиз.
Мақолалар   мазмундан   келиб   чиқиб   рукнларга   ажратилиб,   тартиб   билан
жойлаштирилиб   чиқилган.   Соҳага   оид   мақолаларнинг   кўпчилиги   таҳририят
фотографи   олган   расмлар   билан   берилади.   Фақат   ИИВ   ахборот   хизмати
хабарлари,   “Қилмиш-қидирмиш”,   “Жиноятга   жазо   муқаррар”   рукнларидаги
мақолалар   рассомнинг   қўлда   чизилган   расмлари   билан   берилади.   Ушбу   жиҳат
газетанинг ўзига хослигини кўрсатиб, “Инсон ва қонун”, “Ҳуқуқ” газеталаридан
фарқли   тарафи   эканлигини   билдириб   туради.   Қўлда   чизилган   расм   интернеттан
олинган   расмдан   табиийлиги   ва   мазмунни   яққол   намоён   қилиши   билан
фарқланиб   туради.   Яъни   рассом   тасвирлаган   расм   сарлавҳадан   кейинги   ўринда
матн маъносини кўрсатиб турадиган унсур ҳисобланади. Шунингдек, газетанинг
охирги   саҳифаларида   бериладиган   крассвордлар,   мунажжимлар   башорати,
“кулгу бурчаги”даги ҳажвиялар, каррикатуралар ва дунё ажойиботлари ҳақидаги
кўнгилочар   мақолалар   газета   ўқувчиларининг   дам   олиши   ва   кўнгил   очишига
хизмат қилади. 
Бундан   беш   олти   йил   аввал   “Постда”(“На   посту”)   газетасида   болалар
саҳифаси   ҳам   бор   эди.   Унда   болалар   учун   қизиқарли   бошқотирмалар,   расмлар,
ҳикоя ва эртаклар бериб борилар эди. Ҳозир бу ҳолат кўзга ташланмайди. 
Рекламаларга кенг ўрин берилмайди. 
34  
  Таҳлил   қилаётган   учала   газетанинг   ҳам   дизайни   яхши.   Яъни   мақолаларда
сарлавха,   расмлар,   лид,   ўқувчида   тушунмовчилик   келтириб   чиқармайди.   Фақат
“Ҳуқуқ” газетасининг битта ўзига хос жиҳати муаллиф исм шарифи мақоланинг
бошланаверишида сарлавхадан пастда ўнг тарафда берилади. “Инсон ва қонун”,
“Постда” газеталари бошқа газеталар каби мақола муаллифининг исм шарифини
мақола   тугаган   жойда   беради.   Учта   газетанинг   тили   ва   услуби   ҳам   бир   бирига
яқин. Ушбу йўналишдан бошқа йўналишда фаолият юритадиган соха вакиллари
учун   газета   саҳифаларида   бериладиган   ҳуқуқий   мақолаларни   тушинишда   бироз
қийинчиликларга   учраши   мумкин.   Шу   ўринда   ҳар   бир   оммавий   ахборот
воситасининг   фаолияти   учун   унинг   устави   ишлаб   чиқилади   ва   шунга   риоя
қилинган   ҳолда   иш   юритади.   Шундан   келиб   чиқиб   ҳам   мақолалар   бериб
борилади.   Лекин   у   ўз   номи   билан   оммавий   ахборот   воситаси.   Гарчанд   сўз
юритаётган газеталар тармоқ нашрлар ҳисобланса ҳам унинг соха вакилларидан
ташқари одамлар қўлига етиб боришини ҳеч ким чегаралаб қўйолмайди. Шунинг
учун ҳам ушбу нашрларда фаолият юритувчи журналистлардан яхши эгалланган
ҳуқуқий   билим   ва   оммага   учун   тушинарли   қилиб   етказиш   қобилияти   талаб
қилинади.   Мақола   муаллифларининг   аксарияти   соха   вакиллари,   деган   фикр
келиши   мумкин.   Лекин   таҳририятга   келиб   тушган   ҳар   қандай   материал   оммага
етиб   боришидан   олдин   текширилиб,   таҳрир   қилиб   чиқилади.   Айтмоқчиманки,
таҳрири   жараёнида   фақатгина   грамматик   ва   услубий   жиҳатдангина   тузатиб
қўймасдан,   омма   учун   тушунарли   ҳолатга   олиб   келиниши   керак.   Бу   ҳақида   яна
кейинги режаларимизда қайтамиз. 
Хулоса  қилиб  айтадиган   бўлсак, биз  тадқиқ  қилган  газеталарнинг  ҳуқуққа
ихтисослашганининг ўзи уларнинг ўзига хослигини кўрсатиб беради. Аҳолининг
ушбу   соҳаларга   оид   хабарларга   бўлган   эҳтиёжи   ижтимоий   газеталардан   эмас
балки ўша тармоқ газеталарининг ўзидан топишига қулайлик яратиб берди. 
 
 
35  
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2.2 Ҳуқуқий нашрларда мавзулар кўлами 
Республикамиз   оммавий   ахборот   воситаларида   берилаётган   ҳуқуқий
мавзудаги   материаллар,   шубҳасиз,   аҳолининг   ҳуқуқий   онги   ва   маданиятини
юксалтириш,   қонунларга   итоаткорлигини   оширишга   хизмат   қилади.   Кучли
давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишда қонун устуворлигини таъминлаш
фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   рўёбга   чиқаришнинг   муҳим
шартларидандир. 
36  
  Шу   боис   оммавий   ахборот   воситалари,   хусусан   даврий   босма   нашрлар
орқали   фуқароларга   уларнинг   конституциявий   ҳуқуқларини   ҳимоялаш,   ҳақ-
ҳуқуқларидан   фойдалиниш   механизмини   тушунтириш   борасида   тизимли
материаллар бериб борилиши йўлга қўйилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримов   томонидан   илгари
сурилган   “Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси”да   оммавий   ахборот
воситаларининг   фуқароларнинг   ахборот   олиш   ва   тарқатиш   бўйича   қонуний
ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлаш,   ҳокимият   ва   жамоатчилик   ўртасида
мустаҳкам алоқа ўрнатиш, фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрни ва
ролини   янада   мустаҳкамлаш   ҳамда   қўллаб-қувватлаш   борасида   устувор
вазифалар белгилаб берилди. 9
 
Республика   оммавий   ахборот   воситаларининг   бугунги   ҳолати   давлат
томонидан соҳада изчиллик билан олиб борилаётган сиёсат натижасида ахборот
соҳасини   янада   либераллаштириш,   сўз   эркинлигини   таъминлашга   қаратилган
ташкилий-ҳуқуқий   чора-тадбирлар   уларни   янада   фаол   ривожлантириш   ва
қўллаб-қувватлашда,   фуқаролик   жамияти   институтлари   тизимида   тобора   муҳим
ўрин тутишида асосий омил бўлмоқда. 
Бугун   мамлакатимиздаги   ҳуқуқий   нашрларда   жамиятда   ҳуқуқий   онгни,
ҳуқуқий   маданиятни   мустаҳкамлашга   оид   таҳлилий   ва   танқидий   мақолалар   кўп
ўрин олаётгани, айниқса қувонарли бўлмоқда. 
16   саҳифадан   иборат   Ўзбекистон   Республикаси   Ички   Ишлар   Вазирлиги
Муассислигида   нашрдан   чиқувчи   “Постда”(“На   посту”)   газеталари   мана   неча
йилдирки   ўз   аудитоиясига   соҳада   ва   ҳуқуқ   оламида   бўлаётган   янгиликлар,
янгидан   қабул   қилинган   қонун   ва   қонуности   ҳужжатлари,   уларга   шарҳлар   ва
9  Uza.uz/uz/politics/mamlakatimizda-demokrtik-islohatlarni-yanada-chuqurlashtirish-va-fuqarolik-
jamiyatinirivojlantirish-konsepsiyasi-2-qism-12.11.2010-14776  
37  
  шуларнинг   амалдаги  кўринишлари,  иш  жараёни,   соха  вакилларининг  ютуқлари,
содир бўлган жиноятлар ва қўлланилган жазо чораларини етказиб келияпти. 
“Постда”   мақолаларни   тартиб   билан,   мазмунига   қараб   беради.   Мақолалар
“Хабарлар”,   “Тадбир”,   “Дунёдан   дараклар”,   “Қарор   ва   ижро”,   “Соҳа
фидоийлари”,   “Қонунчилик   тарғиботи”,   “Ҳуқуқ-тартибот   ва   осойишталик
йўлида”,   “Маърифат   ва   сиёсий   ўқиш”,   “Қилмиш-қидирмиш”,   “Жиноятга   жазо
муқаррар”,   “Спорт”,   “Долзарб   мавзу”,   “Саломатлик   сабоқлари”,   “ИИВ   матбуот
хизмати хабарлари”, “Бу қизиқ” рукнлари остида саҳифаларга жойлаштирилади. 
“Қилмиш-қидирмиш”, “Жиноятга жазо муқаррар” рукнларида содир бўлган
жиноятлар   берилади.   Бу   рукнлар   “Ҳуқуқ”   газетасидаги   “Жиноят   ва   жазо”
рукнига   ўхшайди.   Ушбу   рукнлардаги   мақолаларнинг   кириши   бироз   кенгроқ
тарзда берилади. Газетанинг 2014 йил 8 ноябръ сонида берилган кичик сержант
Фурқат   Ғайбуллаевнинг   “Ёмоннинг   ёнидан   ҳам   ўтма”   сарлавҳали   мақоласи
қуйидагича   бошланади:   “Сирдарё   вилояти   Сайҳунобод   туманида   яшовчи   О.
Аҳмаднинг   (исм   –шарифлар   ўзгартирилган)   айни   қирчиллама   йигитлик   даври
ўтиб бораяпти – ю, бирор ишнинг бошини тутай демайди. Унинг бекорчиликдан
зерикмаганига ҳайрон қолади, киши. Хотини ишлаб топган пулга шерик. Гоҳида
ҳеч   уялмай   ялиниб   пул   олиб,   ичкиликбозлик   қилади.   Бир   куни   кечаги
улфатчиликдан   сўнг   бош   оғриғидан   қийналиб   кўчага   чиқди.   Қани   энди   ўша
қурғур   “дорига”   етарли   пул  топила   қолса.  Хотини   азонда   туриб   бозорга   кетган.
Шу   дамда  олдидан   ҳали   вояга   етиб-етмаган   Б.   Ибод,   Х.   Икром,  Н.   Собир   ва   А.
Малик   ўтиб   қолди.   Аҳмад   йигитчаларни   қинғир   ишга   ундамоқчи   бўлиб,
уларнинг олдидан тўсиб чиқди.”  10
 
  Шу   соннинг   “Жиноятга   жазо   муқаррар”   рукнидаги   Гўзал   Жаъфарованинг
“Шошқалоқлик   қимматга   тушди”,   ва   бошқа   сонларда   эълон   қилинган   катта
лейтенант   Бахтиёр   Рахматовнинг   “Нафс   балоси”,   Мирзақул   Ғаниевнинг
10   Ғайбуллаев   Ф .  Ёмоннинг   ёнидан   ўтма // “ Постда ”,2014, 8- ноябръ  
38  
  “Талончига   айланган   улфат”,   катта   лейтенант   Ойбек   Нарзуллаев,   журналист
Соҳибжамол   Аминоваларнинг   “Саёқ   юрган   таёқ   ейди”,   журналист   Ёрмамат
Рустамовнинг   “Тунгги   шарпалар”,   лейтенант   Фарруҳ   Якубовнинг   “Ниқобли
улфатлар” каби мақолалари шулар жумласига киради. 
  Газетани варақлар эканмиз, ундаги материалларининг аксарияти 
соҳага оидлигига гувоҳ бўламиз. Бу ҳолат айниқса мақолалар ёнида газета 
фотографининг олган расмлари, уларда соҳа вакиллариринг иш жараёнидаги 
ҳолатлари акс этганлигида намоён бўлади. Берилаётган турли жанрдаги 
мақолалардан  тотиб  кичик  ҳажмдаги  хабарларгача 
муаллифларнинг кўпчилигини соҳа вакиллари ташкил этади. Мақола 
муаллифлари ким бўлишидан қатъи назар танланган мавзу яхши очиб бериб 
борилади. Яна битта эътиборли жихат шундаки “Постда” газетасида “Инсон ва 
қонун”, “Ҳуқуқ” нашрлари каби керакли ва кераксиз фактлардан фойдаланиб 
берилган мақолалар кўплаб учрашмайди. Мақолаларда асосий эътибор омма 
учун тушунари бўлган тилда ёзилишига қаратилади. 
Долзарб мавзудаги мақолалар кўп бўлмаса ҳам бериб борилади. 
“Инсон   ва   қонун”   газетасидаги   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни
ҳуқуқий   жиҳатдан   ҳимоя   қилишга   доир   ҳукумат   қарорлари   ва   Президент
фармонлари   юзасидан   2012   йилнинг   биринчи   чорагида   13   та   ўткир   мулоҳазали
таҳлилий   ва   танқидий   мақолалар   чоп   этилгани,   баъзи   жойларда   тадбиркорлик
субъектларида   юзага   келаётган   ноқонуний   тафтишларга   зарба   бўлиб   хизмат
қилди. 
Мамлакатимиз   мустақиллиги,   тинчлиги   ва   осойишталигини,   эркин   ва   ҳур
заминда   яшаш   нақадар   улуғвор   эканлигини   тарғиб   қилувчи   Ўзбекситон
Республикаси   Адлия   вазири   Н.Йўлдошевнинг   “Мустақиллик   барча
мувафаққиятимиз   омили”   таҳлилий   мақоласи,   шунингдек   бошқа
муаллифларнинг: “Муқаддас Ватан посбонлари”, “Тинч ва осуда осмон остида”,
39  
  “Миллатлараро   тотувлик”,   “Истиқлолнинг   юксак   парвози”,   “Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясининг   20   йиллиги   олдидан”,   “Тадбиркор   ҳамиша
ҳимояда”, “Келажагимиз эгаларига юксак эътибор”, “Аёлга эҳтиром”, “Юртимиз
тинч,   осмонимиз   мусаффо   бўлсин”,   “Гўзал   юртимизда   баҳор   нафаси”   каби   бош
мақолалар ҳам истиқлол йилларида эришилган ютуқларга бағишланган. 
Ҳар йили қабул қилинадиган давлат дастурлари ижроси юзасидан газетада
мутахассисларнинг таҳлилий чиқишлари уюштирилмоқда. 
Гиёҳвандлик,  ичкиликбозлик  ва   шу  каби   иллатларнинг   жамиятга,  келажак
авлодга   таъсирига   оид   ҳаётий   мисоллар   билан   “мих”ланган   материаллар   ҳам
берилмоқдаки,  булар  албатта,  ҳушёрликни  оширишга   туртки  бўлиши  шубҳасиз.
“Инсон   ва   қонун”   газетаси   мамлакатимиз   мустақиллиги   кунига   ҳамда   Наврўз
умумхалқ   байрамларига   атаб   махсус   сонлар   чоп   этилиши   кенг   йўлга   қўйилган.
Газета   ҳамиша   кенг   омма   билан   мустаҳкам   алоқа   ўрнатиб,   ҳуқуқий   тарғибот
минбари   бўлиб   қолаверади.   Ушбу   газета   халқимизнинг   ҳуқуқий   маданиятини
оширишда,   уларнинг   ҳуқуқ   ҳамда   эркинликларини   ҳимоя   қилишда   муайян
ишларни   амалга   ошириб   келмоқда.   Нашрда,   бундан   ташқари   экология,
иқтисодиёт, парламент фаолияти юзасидан кўплаб долзарб мавзудаги мақолалар
мунтазам чоп этилмоқда. 
Ҳуқуқий   мавзуларни   тушунтиришда   “Инсон   ва   қонун”   таҳририятининг
принциплари   соддалик,   халқчиллик,   таъсирчанлик,   тушу   нарлилик,
мазмундорлик, шарҳлаш ва мисоллар келтиришдан иборатдир. Ушбу йўналишда
амалга оширилаётган ишлар қуйидагилар: 
- Олий   Мажлис   Қонунчилик   палатаси   депутатлари   билан   долзарб   мавзуларда
давра суҳбатлари ўтказиш; 
- Қонунлар   моҳиятини   шарҳлаш   (бунда   соҳа   мутахассисларини   жалб   этиш   ва
оммабоп тарзда ҳуқуқий тарғибот олиб бориш); 
40  
  - Адлия тизимида амалга оширилаётган ишларни вазирлик фаолияти билан боғлаб
газета   саҳифаларида   акс   эттириш.   “Адлия   фаолияти”,   “Адлия   ёрдам   берди”,
“Адлия   аралашгач”,   “Қонун   доирасида”,   “Фаолият”,   “Мезон”   рукнлари   орқали
газетада кенг қамровли мақолалар бериб борилади; 
- “Ёшлар   ва   замон”,   “Тадбирли   танг   қолмайди”,   “Одам   савдоси   —   аср   ғавғоси”,
“Таҳдид”, “Хавф”, “Бонг”, “Қора қилмиш”, “Жиноятга жазо муқаррар”, “Қилмиш
қидирмиш”   каби   рукнларда   таҳририят   ходимлари   ва   чет   муаллифларининг
таҳлилий материаллари бериб борилмоқда; 
- Савол-жавоб рукнида аҳолининг ҳуқуқлар билан боғлиқ саволларга ҳуқуқшунос
мутахассисларнинг жавоблари акс этган материаллар бериб борилмоқда. 
Газетада материалларни тайёрлашнинг шартлари: 
- Аҳолини   ахборотга   бўлагн   эҳтиёжини   қондириш   вазифаси   ва   бурчидан   келиб
чиқиб долзарб, кўпчилик учун муҳим, қизиқарли мавзуларни танлаш; 
- Ўз   ўқувчилари   контенгентини,   психологиясини,   қабул   қилиш   имкониятларини
эътиборда тутиш; 
- Ёритаётган мавзуни унинг бошқа ОАВ томонидан ёритилиш аҳволини атрофлича
ўрганиш лозим; 
- Ахборот излаш, олиш, тўплашда юксак касб маҳорати ва касб одоби талабларига
риоя этиш; 
- Ахборот   олишда   ёлғон,   алдов,   туҳмат,   қўрқитиш,   пўписа   қилиш   сингари
услубдан фойдаланмаслик; 
- Ахборот  тўплашда  имзосиз  хат,  хабарлар,  манбалардан
фойдаланмаслик, миш-мишларга, асосий овозаларга чалғимаслик; 
- Ахборот   манбаи   ва   ахборот   берувчидан   совға-саломлар,   эсдалик   ва   шу   сингари
ҳадяларни олишдан сақланиш лозим. 
41  
  “Инсон   ва   қонун”   газетасини   варақлар   эканмиз,   бунда   бироз   тизимнинг
йўқлигига   гувоҳ   бўламиз.   Яъни   саҳифалардаги   мақолалар   бир   тартибда
берилмаган.   Жиноят   ва   жазо   ҳақидаги   мақолалар   ҳар   хил   бетларда   ва   ҳар   хил
рукн   остида   берилишини   деярли   ҳар   бир   сонида   учратишимиз   мумкин.   Газета
устида   кичик   тадқиқот   олиш   боришда   яна   бир   эътиборимизни   тортган   жиҳат,
унда   муаммоли   ва   қисқа   тарзда   бўлса   ҳам   танқидий   мақолаларнинг   берилгани
бўлди.   Буларни   “Бонг”   ва   “Фотодалил”   рукнларида   шунингдек   рукнсиз
саҳифаларда   ўқишимиз   мумкин.   Мисол   келтирадиган   бўлсак,   газетанинг   2014
йил   4   февралдаги   сонида   журналист   Дилфуза   Эргашеванинг   “Наушник”   ёхуд
заруратга   айланаётган   тартиб   хусусида   сарлавҳали   мақоласи   “Бонг”   рукнидан
жой олган 11
. 
Сарлавҳанинг   ўзи   мақоланинг   долзарб   муаммосига   бағишланганини
кўрсатиб   турибди.   Айниқса   лид   мақолани   янада   ўқишли   бўлишини   таъминлаб
берган: “Ҳали ёшлик завқидан баҳра олишга улгурмай, ажал трамвайнинг темир
“панжаралари”   орасига   чорлаган   йигит   ҳақида   эшитганда,   кўнглингиз   ғамга
ботади.   Унинг   ҳали   ҳаётдан   умидлари   кўп   эди.   Бундай   бўлишига   ким   айбдор,
дейсизми? Афсуски, унинг ўзи. Қарангки, қулоғига наушник тақиб олган йигит,
трамвай   йўлидан   ўтаётганда,   унинг   баланд   овозли   сигналини   ҳам   эшитмай
қолган. Оқибатда..” 
Мана   шу   тарзда   бошланган   мақола   хажман   унчалик   катта   бўлмаса   ҳам
танлаган   мавзу   муаллиф   томонидан   яхши   очиб   берилган.   Бунда   муаллифнинг
кўчада   кўриб   гувоҳи   бўлганлари,   Ички   ишлар   вазирлиги   йўл   ҳаракати
хавфсизлиги   Бош   Бошқармаси   ходимнинг   қисқа   тарзда   берган   интервъюси,
ҳаётий   мисоллар   ва   “наушник”нинг   соғлиқ   учун   зарарли   таьсирлари   ҳақидаги
мулоҳазалари орқали мавзу таҳлил қилинган. 
Газетада,   шунингдек   ўз   мухбирлардан   ташқари,   чет   муаллифларнинг   ҳам
муаммоли мақолалари чоп этилгани. 2014 йил 21 январъ сонида берилган ТДЮУ
11  Эргашева Д. Наушник ёхуд заруратга айланган тартиб// “Инсон ва қонун”,2014, 4 февралъ  
42  
  талабаси Акрамжон Шариповнинг “Маънавият бозорда сотилмайди” сарлавҳали
мақоласи ҳам ўқувчи эътиборини тортади. Ушбу мақола ҳам “Бонг” рукни остида
берилган   бўлиб,   унда   порнаграфияни   тарғиб   қилаётган   маҳсулотлар   ҳақида   сўз
юритилади.   Мақоланинг   кириши   ҳар   доимги   “шаблон”   бўлиб   қолган   гаплар
билан   бошланган   бўлса   ҳам   асосий   қисмда   муаллифнинг   кузатувлари,   ўқувчи
билган   ва   билмаган   фактлар   билан   бойитилган.   Мақолага   эпиграф   ва   хулоса
қилиб президентимизнинг гаплари олинган. 
Жамиятимизга маълум ва номаълум бўлган бу каби мавзуларни муоммоли
мақола тарзида акс эттирганлар талайгина. Масалан: Мадина 
Ҳамдамованинг   “Бузғунчи   ғояларнинг   яна   бир   манбаи”   сарлавҳали   суҳбати, 12
Фарида   Қорақулованинг   “Аёз   урган   ғунча”,   Сардор   Тожиевнинг
“Кибержиноятчилик”,   Шоҳиста   Бозорованинг   “Ўйин   ортидаги   хавф”,   Баҳор
Хидированинг   “Мобилъ   телефон   ўйинчоқ   эмас”,   Дилфуза   Эргашеванинг
“Сотувдаги   ажал”,   Феруза   Хидоятованинг   “Эрмакхона   очаман,   деб...   ”,   Бобур
Обидовнинг   “Кўркми   ёки   касаллик?”,   Барнохон   Умарованинг   “Мактуб   –   қалб
изҳори”,   Адолат   Ғафурованинг   “Ўргимчак   тўрининг   зарари”   каби   мақолаларни
мисол қилиб келтиришимиз мумкин. 
Шу   ўринда   таъкидлаш   жоизки,   газетада   таҳлилий   –   танқидий,   муоммоли
мақолалар кўп чоп этилишига қарамай маолаларда фактлар хаддан ташқари кўп
келтирилганган. Айниқса, статистик маълумотлар, жуда кўп сонлар келтирилган
мақолалар   ҳисобатдай   таасурот   қолдиради.   Масалан,   Андижон   вилоят   адлия
бошқармаси   маъсул   ходими   Мирзабобур   Каримовнинг   “Фаолият”   рукни
остидаги   “Тадбиркорлик   равнақ   топса”   сарлавҳали   мақоласида:   “...   Бўлим
томонидан   40дан   ортиқ   ташкилотларда   ўрганишлар   ўтказилиши   натижасида
2700дан   ортиқ   хато   ва   камчилик   аниқланди.   Булар   соҳалар   бўйича   таҳлил
қилинганида   туман   (шаҳар)   ҳокимликларида   101та,   солиқ   тизимида   135та,
тижорат   банклари   соҳасида   402та,   вилоят   санитария   эпидемилогия   назорат
12  Эргашева Д. “Наушник” ёҳуд заруратга айланаётган тартиб хусусида// “Инсон ва қонун”, 2014, 4 февралъ  
43  
  маркази   ва   унинг   тизимида   39та.   Ер   ресурслари   ва   давлат   кадастри   хизмати
идоралари   томонидан   11та,   вилоятдаги   бошқа   назорат   қилувчи   идоралари
томонидан   1292та,   Коммунал   хизмат   кўрсатувчи   идоаларда   397та,   бошқа
ташкилотларда 319та хато ва камчиликларга йўл қўйилган” 13
, - дея аниқ фактлар
кўрсатилган. Яъни муаллиф мавзуни очиб бериш учун ҳам бундан фойдаланган.
Лекин   ўқувчи   бунақа   сонлардан   тез   чарчайди.   Гапни   тугатгунча   гап   бошидаги
сон   эсидан   чиқиб   қолади.   Шунга   ўхшаш   ҳолатлар   Олий   Мажлис   Қонунчилик
палатаси   депутути   Қодиржон   Одиловнинг   “Мингйиллик   ривожланиш
мақсадлари:   Ўзбекистон   тараққиёт   ва   фаровонли   йўлида”,   Низомий   номидаги
Тошкент Давлат педагогика университети талабаси Зилола 
Мусратованинг “Соғлом авлод – юрт камоли”, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси
маъсул   ходими   Анвар   Қўзиевнинг   “Бағрикенглик   ва   инсонийлик”,   газета
мухбири Алимқул Султоновнинг “Чуқур-чуқур тортиб”, ТДЮУ доценти, юридик
фанлар   доктори   Гулчеҳра   Тўлаганованинг   “Адолат   мезони   хамиша   устувор”,
Олий   суд   хузуридаги   ...   Азизбек   Ярашевнинг   “Тижорат   сирини   ошкор   қилган
учун”, Адлия вазирлиги маъсул ходими Юнус Хожиевнинг “Жиноий жазоларни
либераллаштириш”,   Давлат   божхона   қўмитаси   ахборот   хизмати   тарафидан
берилган   мақолалар,   Наманган   вилояти   адлия   бошқармасининг   бошлиғи
Салоҳиддин   Нуриевнинг   “Демократиянинг   ноёб   тизими”,   газета   мухбири
Мадина   Ҳамдамованинг   “Болаларнинг   севимли   маскани”,   Андижон   вилояти
адлия бошқармаси бошлиғи Иброҳимжон Турғуновнинг “Тадбиркор манфаати –
доимий   ҳимояда”,   Андижон   вилояти   адлия   бошқармаси   маъсул   ходим   Нодир
Тўрахоновнинг   “Амал   курсиси   кимга   хизмат   қилади?”   каби   мақолаларда   ҳам
учратиш мумкин. 
Сарлавҳа   ўқувчини   ўзига   чақириб   турадиган   бўлиши   керак.   Ўқувчи
сарлавҳа   орқали   мақолани   ўқиб   чиқишга   нисбатан   қизиқиш   уйғониши   керак.
Узун   мақолалар   билан   бирга   қисқа,   ўқувчини   ўзига   чақириб   турувчи
13  Каримов М. Тадбиркорлик равнақ топса// “Инсон ва қонун” 2014, 30 декабръ  
44  
  мақолаларни   ҳам   учратишимиз   мумкин.   Давлат   божхона   қўмитаси   Ахборот
хизматининг   “Пиротехника   ўйинчоқ   эмас”,   “Чангютгичнинг   чанг   халтаси”,
“Келгинди”тамаки”, Тошкент-Аэро ИБК Ахборот хизматининг “Тилла “багаж””,
Самарқанд вилоят прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси
Акмал   Икромовнинг   “Тақдирдошлар”,   Ички   ишлар   вазирлиги   Тергов   Бош
бошқармаси   бошқарма   бошлиғи   Яхё   Абдулхаковнинг   “Пуч   ваъдага   ишониб”,
Тошкент   вилояти   божхона   бошқармаси   Ахборот   хизматининг   “”Махси”лари
тиллодан”,   жиноят   ишлари   бўйича   Марғилон   шаҳар   суди   раисининг   “Сохта
прокурор”,   юридик   фанлар   доктори   Худоёр   Маматовнинг   “Аросат   азоби”,
Шайхонтоҳур   тумани   2-сон   давлат   нотариал   идораси   нотариуси   Феруза
Ҳидоятованинг “Эрмакхона очаман, деб...” каби сарлавҳали мақолалар уларнинг
ўқишли бўлишини таъминлаб берган. 
Сарлавҳа   мақоланинг   ярим   мазмунини   очиб   берувчи   унсур.   Бу   борада
мақолага   мос   сарлавҳаларни   танлаб   қўйишда   газета   муайян   тажрибага   эга,   шу
билан   бирга   “шаблон”,   баъзан   жуда   узун   сарлавҳалар   ҳам   газета   саҳифаларида
кўп   учрайди.   Масалан:   Қўчқор   Норқобилнинг   “Дадил   бўл,   олға   интил,
Ўзбекистон   бўлиб   юксак   манзилларни   забт   эт”,   мухбир   Ёрбек   Искандаровнинг
“Уйдан   кўчага   чиқдингизми,   сиз   йўл   ҳаракати   иштирокчисига
айланасиз”(суҳбат),   “Хўжалик   суди   амалиётидан”   рукни   остида   бериладигин
мақолаларнинг   сарлавҳалари:   “Давонинг   жавоб   бериши   лозим   бўлмаган   шахсга
нисбатан   билдирилиши”,   “Ҳал   қилив   қарори   қабул   қилингунга   қадар”,   “Талаб,
шарт,   тартиб   ва   муддатга   риоя   этмаслик”,   мухбир   Алимқул   Султоновнинг
“Ҳуқуқий   эксперимент:   якуний   натижалар   ва   самарадорлик”,   “Конституция   ва
жамоатчилик   назорати”(суҳбат),   Ўзбекистонда   хизмат   кўрсатган   журналист
Иброҳим   Норматовнинг   “Она   –   оламни   мунаввар   айлаган   зот”,   ЎзАнинг
“Фарзандлари   соғлом   мамлакатнинг   келажаги   буюк”,   “Ўзбекистон
ҳуқуқтартибот   ва   хавфсизликни   таъминлаш   бўйича   етакчи   беш   мамлакат
қаторидан   ўрин   олди”,   Юридик   фанлари   доктори,   профессор   Шуҳрат
45  
  Рўзиназаровнинг   “Ҳуқуқий   онг   ва   ҳуқуқий   маданият   –   шахс,   жамият   ҳамда
давлат   хавфсизлигини   таъминлашга   хизмат   қилади”   каби   мақолалар
сарлавҳалари шулар жумласига киради. 
Сарлавҳадан   кейинги   ўринда   турувчи,   мақолани   ўқишли   бўлишини
таъминловчи   унсурлардан   бири   унинг   лид(кириш)идир.   Биз   таҳлил   қилаётган
“Инсон   ва   қонун”   газетасидаги   мақолаларнинг   баъзиларининг   лидлари   битта
гапдан ташкил топади. У гаплар ҳажман катта ёки қисқа бўлади. Газетанинг 2014
йил   2   декабръ   сонида   берлган   Давлат   божхона   қўмитаси   Ахборот   хизматининг
“Чўнтакдамас,   ҳамёндамас”   сарлавҳали   мақоласининг   кириши   қуйидагича:
“Республикамиз   божхоначилари   томонидан   божхона   чегаралари   орқали   нақд
хорижий   валюталарнинг   ноқонуний   олиб   ўтилишининг   олдини   олиш   борасида
мунтазам   чора-тадбирлар   олиб   борилмоқда.” 14
  Бундан   маълумки   мақолада   олиб
борилаётган   чора-тадбирлар   қай   тарзда   кечаётгани   ҳақида   сўз   юритилади.   Бу
каби   мақоланинг   мазмунини   кўрсатиб   берадиган,   яъни   мақоланинг   нима
ҳақидалигини   очиб   берувчи   киришлар   кўплаб   топилади.   Сурхондарё   вилоят
адлия   бошқармаси   етакчи   маслаҳатчи   Феруз   Сайдуллаевнинг   “Жамоатчилик
назорати”,   Адлия   вазирлиги   маъсул   ходими   Юнус   Хожиевнинг   “Жиноий
жазоларни   либераллаштириш”,   Адлия   вазирлиги   маъсул   ходими   Алижон
Қаҳрамоновнинг   “Мансабни   суииистеъмол   қилиш”,   Ички   ишлар   вазирлиги
Академияси ўқтувчиси, майор Дилрабо Каримованинг 
“Тергов ва суриштирув органларида”, Сурхондарё вилоят хўжалик суди судъяси
Низом   Юсуповнинг   “Мурожаат   шунчаки   қилинмайди”,   ИИВ   бўлим   бошлиғи,
полковник   Зикрилла   Неъматовнинг   “Текин   пишлоқ   фақат   қопқонда   бўлади”,
мухбир   Абдулла   Собировнинг   “Ҳаётнинг   залвори   йўллари”,   Андижон   вилояти
адлия бошқармаси бошлиғи Иброҳимжон Турғуновнинг “Тадбиркор манфаати –
доимий   ҳимояда”,   Сурхондарё   вилояти   адлия   бошқармаси   маъсул   ходими
Сайқалбек Аллаёровнинг “Норма ижодкорлигини такомиллаштириш”ва шу каби
мақолалар фикрмизни тасдиқлайди. 
14  Инсон ва қонун газетаси. 2014, 2 декабръ  
46  
  “Инсон   ва   қонун”   газетасидаги   мақолаларни   мазмун   жиҳатдан   таҳлили
қилар   эканмиз,   ундаги   “Фотодалил”   рукнида   берилган   “Иш   битди...   машиналар
эса чуқурдан ўтди”, “Жонингизни хатарга қўйманг!” сарлавҳали кичик хажмдаги
мақолалар   эътибордан   четлаб   ўтолмаймиз.   Бунда   расм   (расмлар)берилиб   унга
изоҳ   келтирилади.   Масалан,   Дилфуза   Эргашеванинг   “Жонингизни   хатарга
қўйманг!”   сарлавҳали   мақоласида   “Чорсу”   бозори   атрофидаги   одамларнинг   ер
ости   йўли   борлигига   қарамасдан   ер   устидаги   йўлдан   ўтиб,   жонларини   хатарга
қўйаётгани  кўрсатиб берилган.  Ёрбек  Искандаровнинг  “Иш битди... Машиналар
эса   чуқурдан   ўтди   мақоласида”   пойтахтимиздаги   Мирзо   Улуғбек   туманининг
“ТТЗ-4” массивидан Қибрай туманига кетувчи автомобилъ йўлини кавлаб, қувур
ўтказиб,   хожатини   чиқарган   “ишбилармон”   йўлни   асл   ҳолатига   келтириб
қўйишни   унутиб,   йўл   икки   четида   хосил   бўлган   чуқурлик   туфайли
машиналарнинг тирбандлик ҳолати кузатилаётганлиги ҳақида сўз юритган. 
Газета   саҳифаларида   шу   каби   жамиятимиздаги   камчиликларни   фош
қилувчи   мақолалар   кўпайса,   бунақа   ҳолатларнинг   олди   олинар   эди.   Сабаби
оммавий   ахборот   воситалари   орқали   кўрсатиб   берилган   камчилик   шунчаки
оғизда айтиб ўтилган ахборотдан кучи, таъсирчан ва ишончли бўлади. 
  “Ҳуқуқ” газетаси  ҳам  мана неча  йилдирки прокуратура соҳаси  вакиллари
билан   бирга   бошқа   соҳа   вакилларига,   умуман   оммага   ҳуқуқий   мавзудаги
материалларни   мунтазам   равишда   бериб,   аҳолининг   ҳуқуқий   саводини   ва
ҳуқуқий маданиятни оширишга хизмат қилиб келмоқда. 
Газета   ўзининг   10дан   ортиқ   рукнлари   билан   аҳолини   ҳуқуқий   йўналишда
бўлаётган   янгилик,   кечаётган   жараёнлар,   қонунлар   ва   фармонлар,   уларнинг
мазмуни,   мақсади   ва   вазифалари   билан   таништириб   боради.   “Таҳлил”,   “Шарҳ”
каби   рукнларда   берилувчи   таҳлилий   материаллар   қабул   қилинган
қонунҳужжатларни   шарҳлаб,   уларнинг   маълум   қисмини   ёки   бу   борада   олиб
борилаётган ишларни таҳлил қилиб боради. 
47  
    Мамлакатимизда   жорий   қилинган   давлат   аҳамиятига   молик   ва   ҳуқуқий   соҳага
доир   қонун   ва   қонуности   ҳужжатлари   “Қарор”,   “Қонун”,   “Фармон”   рукнлари
остида бериб борилади. 
Газетанинг   биринчи   саҳифасида   мунтазам   бериб   бориладиган   “Тадбир”,
“Анжуман”,   “Парламентда”,   “Бош   прокуратурада”   рукнларида   Олий   Мажлис,
Бош   прокуратура   ҳамда   жойлардаги   прокуратура   бўлимларида   бўлиб   ўтган
мажлис, анжуман, ҳар хил кеча ва тадбирларни ёритиб боради. 
Шунингдек,   газетада   бериб   бориладиган   суд   очерклари   ва   “Жиноят   ва
жазо”   рукнида   бериб   бориладиган   метриаллар   турли   жойларда   бўлиб   ўтган
судлар   ва   улар   чиқарган   ҳукмлар   асосида   ёзилади.   Бу   хилдаги   материаллар
мазмуни   кўпинча   жиноий   судда   кўриб   чиқилган   ишлар   ва   бу   ишни   келтириб
чиқарган сабаблар ҳамда тайинланган жазо чораларидан иборат бўлади. 
“Суд   очерки”   рукнида   бериб   бориладиган   очеркларнинг   деярли   ҳаммаси
бир   саҳифа   жойни   банд   қилади.   Масалан:   “Тўққиз   кунлик   “маъшуқа””,
“Уддабуроннинг” қисмати”, “Кўза синган кун” кабилар. 
“Департамент   фош   этади”   рукнида   бериб   бориладиган   материалларнинг
мазмуни   ҳам   “Жиноят   ва   жазо”   рукнидагиларга   ўхшайди.   Фарқи   “Департмент
фош   этади”   рукнидаги   материаллар   ушбу   йўналишда   фаолият   юритувилар
томонидан фош қилинган жиноий ишлар ва уларга тайинланган жазо-чоралар акс
этади. 
Айнан   қандай   жиноятлар,   деган   савол   туғилиши   мумкин.   Ушбу   рунларда
фақатгина   жиноятнинг   бир   тури   бериб   борилмайди,   уларда   ўғирлик,
талонтарожлик,   фирибгарлик,   пораҳўрлик,   муштлашишлар,   алдовлар,   одам
савдоси,   гиёҳвандлик,   қотилликлар   ва   бошқалар   акс   эттириб   борилади.   Бу   каби
рукнларда бериладиган мақолалар хажман катта бўлмайди ва сарлавҳалар бошқа
ҳуқуқий   мақолалардан   фарқ   қилиб   туради.   Масалан:   СВОЖЖДЛҚ
департаментининг   бошқармаси   бошлиғи   Отабек   Йўлдашевнинг   “Жамиятдаги
48  
  олғирлар”,   вилоят   бошқармаси   матбуот   гуруҳи   катта   инспектори   Камол
Юлдашевнинг   “Ғирром   мижоз”,   ...   бўлим   инспектори   Азимжон
Худойбердиевнинг   ““Уддабурон”   жувозчи”   вилоят   прокуратураси   бўлим
бошлиғи Холиқ Чўлиевнинг “Гўдакнинг қотили”, Бектемир туман прокуратураси
терговчиси   Тўлқин   Сулаймонов,   “Ҳуқуқ”   мухбири   Гули   Ҳожибоеванинг   “Руҳ
исканжасида” кабилар ана шулар жумласидандир. 
Яна   бу   каби   рукнлардаги   мақолаларнинг   лиди   ҳам   унча   катта   хажмда
бўлмайди   ва   деярли   ҳаммаси   бир—бирига   ўхшайди.   Яъни   фош   қилинаётган
жиноятнинг   содир   бўлиш   жараёни   ёки   бунга   олиб   келган   сабаб   кўрсатилади.
“Ҳуқуқ”   газетасининг   2014   йил   10   июлъ   сони   “Жиноят   ва   жазо”   рукнида
берилган   прокурор   ўринбосари   Музаффар   Ҳасанов,   журналист   Норбўта
Ғозиевнинг   “Ваъдага   ишониб...”   сарлавҳали   мақоласида   кириш   қуйидагича
берилган:   “Ўзаро   муносабатларда   “олди-берди”ларнинг   оғзаки   тарзда   келишув,
яъни   лафзга   ишониш   асосида   амалга   оширилиши   баъзи   ҳолларда   ўзини
оқламайди.   Фуқаро   Бекзод   Тошпўлатов   билан   Шерзод   Мажидов   ҳам   буни   ўз
тажрибаларида   синаб   кўрдилар.” 15
  Газетанинг   турли   сонларида   “Жиноят   ва
жазо”,   “Департамент   фош   этади”   рукнлари   остида   берилган   мақолалар
юқоридаги   тарзда   бошланади.   Фарғона   вилот   прокуратураси   бўлим   бошлиғи
вазифасини   бажарувчи   Шуҳрат   Мусаев,   вилоят   прокуратураси   бўлим   АМИБ
терговчиси   Рустам   Мадалиевларнинг   “Буюм   бозорининг   кушандалари”,
СВОЖЖДЛҚК   департаментининг   бошлиғи   ўринбосари   Бегзод   Қорабоевнинг
“Виждони   пок   бу   ишни   қилмайди”,   туман   прокурори   Дилшод   Пардаев,
журналист   Гули   Ҳожиеваларниниг   “Омбор   операцияси”,   вилоят   прокуратура
бўлим   прокурори   Ғолибжон   Мирзаевнинг   “Маишатнинг   сўнгги   бекати...”,
СВОЖЖДЛҚК   департаментининг   бўлими   бошлиғи   Ўткирбек   Абдураимовнинг
“Инсон   қадри   пул   билан   ўлчанмайди”   сарлавҳали   мақолалари   шулар
жумласидандир. 
15  Ҳасанов М, Ғозиев Н. Ваъдага ишониб...// “Ҳуқуқ”,2014,10 июлъ   
49  
  “Назорат”   рукнидаги   материаллар   қабул   қилинган   қонун   ва   қонуности
ҳужжатларининг амалдаги ифодасининг назоратига бағишланган. 
“Муносабат” ва “Эътироф” рукнлари газетанинг ҳар сонида доимий бериб
борилмайдиган бўлса ҳам уларда аҳолида муносабат уйғотувчи ҳажман каттароқ
материаллар берилади. Масалан “Муносабат” рукни остида “Оммавий маданият
унинг  ёшларга   салбий  таъсири”,   “Инсонпарварликнинг  олий  тимсоли”,   “Бундай
имкониятлардан   хулоса   чиқариш   керак” 16
  сарлавҳали   материаллар   эълон
қилинган. 
“Ўтганларнинг   ёди,   тирикларнинг   қадри   азиз”,   “Хотиралар   тарихини
жонлантирганда” сарлавҳали материаллар “Эътироф” рукни остида берилган. 
“Халқаро   ҳаёт”   рукнидаги   материаллар   номидан   маълум   бўлганидек
дунёда рўй берган ноодатий ва қизиқарли хабарларни ёритиб боради. 
“Спорт” рукнида спорт оламида, айниқса футбол ва бокс хабарлари бериб
борилади. Нимага айнан фақат икки спорт туригина ёритилади деган савол билан
таҳририят   ҳодимларига   мурожжат   қилганимда,   ҳамма   учун   маълум   ва   бошқа
спорт турларидан машҳур шунингдек, Прокуратура ходимларининг кўпчилигини
эркак   кишилар   ташкил   қилишини   ва   улар   қизиқадиган   спорт   тури   ҳам   футбол
деган жавобни олдим. 
Газетанинг   2012,   2013   йиллардаги   сонларида   “Ҳуқуқий   маслаҳатхона”
рукни   ҳам   бор   эди.   Унда   газетага   ҳуқуқий   саволлар   билан   мурожаат   қилган
аҳолига   тегишли   соҳа   вакиллари   томонидан   қайтарилган   жавоблар   бериб
борилар эди. 
Хулоса   қилиб   айтганда,   ҳуқуқий   мавзу   нафақат   фактларни   аниқ   ўрганиш,
мавзуга   чуқур  кириб  борган   ҳолда,  таҳлил  қилиш,  фуқаролар  ҳимоясига   хизмат
этивчи қонунлар нечоғли ижро этилаётганини кўрсатиб беришни талаб қилади.  3
- БОБ ҲУҚУҚИЙ НАШРЛАРНИНГ ТИЛИ ВА УСЛУБИ 
16  Ҳуқуқ, 2014, 27 февралъ  
50  
  
3.1 “Инсон ва қонун”, “Ҳуқуқ” ва “Постда” газеталарининг тили ва услуби 
Кейинги   йилларда   матбуот   тилида   сезиларли   равишда   ижобий
ўзгаришларни кузатиш мумкин. Биринчидан, газеталарда йирик-йирик мақолалар
кам   берилмоқда;   маълум   мақола   ёки   очеркларда   узундан-узун   диалоглар
учрамайди.   Сабаби,   диалоглар   қаҳрамонларнинг   психологиясини   очиб   беришга
ёрдамлашмайди   ва   қаҳрамоннинг   руҳиятидаги   ўзгаришларни   тадқиқ   этишга
имкон ҳам бермайди. 
 Энди бугунги газета тили ҳақида тўхталиб ўтсак. Одатда газета тили барча учун
тушунарли,   оммабоп,   ҳаммабоп   бўлиши   керак.   Чунки,   газета   фақат   аҳолининг
зиёли қатлами ёки журналистларгагина мўлжаллаб чиқарилмайди. Унда босилган
турли-туман   мақолаларни   оддий   деҳқон,   фермер,   шифокор   ёки   тадбиркор   –
бирдек ўқийди. 
  Ўзбекистонда   босилиб   чиқаётган   газеталарнинг   маълум   муассасага   тааллуқлилиги,
шакли,   кўриниши   ва   бошқа   жиҳатларга   кўра   давлат,   нодавлат,   мустақил
газеталарга   бўлинади.   Буларнинг   тили   ҳам   газеталарнинг   тури,   ихтисослиги
билан   боғлиқ.   Масалан   “Халқ   сўзи”   газетаси   давлат   тизимидаги   газета
бўлганлиги боис, унинг тили бирмунча жиддий, расмий тил ҳисобланади. Сиёсий
партиялар газеталари ҳақида ҳам шу фикрларни айтиш мумкин. 
Тармоқ   газеталарида   маълум   тармоқ,   соҳа   ҳақидаги   материаллар   бериб
борилади. Шундай экан, газетада ўша соҳага оид устуворлик қилиши табиий. 
Битирув малакавий ишимизга предмет сифатида танлаб олинган газеталар:
“Постда”,   “Инсон   ва   қонун”,   “Ҳуқуқ”   газеталари   ҳам   ҳуқуққа   ихтисослашган
тармоқ   нашрлари   хисобланади.   Уларда   ҳам   ўша   сохага   оид   яъни,   “Постда”да
Ўзбекистон   Республикаси   Ички   Ишлар   Вазирлиги   фаолиятини   ёритувчи
материаллар,   “Инсон   ва   қонун”   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   ва
адлия вазирлиги тасарруфидаги муассасалар фаолитиятига оид, “Ҳуқуқ” газетаси
51  
  Ўзбекистон   Республикаси   прокуратурасига   фаолиятига   оид,   оммага   эътиборига
хавола қилади. Газеталарнинг тили расмий услубда. 
Газеталарда берилаётган ҳар қандай жанрдаги материал матнларнинг ўзига
хос тили мавжуд. Масалан, хабар ахборотнинг энг кўп тарқалган шакли сифатида
газетхон учун муҳим ахборот манбаидир. Унда бир ёки бир нечта фактлар ҳақида
қисқа,   ихчам   сатрларда   ҳикоя   қилинади.   Хабарнинг   барча   хусусиятлари   унинг
тили  билан   чамбарчас   боғлиқ.  Унинг   бу   хусусиятлари   учун   аниқлик,  ихчамлик,
нейтраллик хосдир. 
“Постда” газетасида берилган “Содиқликка қасамёд” хабари: 
“Республика ИИВ ШТБИХ га бевосита бўйсунувчи Сержантлар таркибини
қайта   тайёрлаш   ва   малака   ошириш   Олмалиқ   шаҳар   марказида   бошланғич
тайёргарликдан  ўтаётган  курсантларнинг  қасамёд  қабул  қилиш  маросими  бўлиб
ўтди. 
Марказ   бошлиғи,   полковник   Ҳ.   Дўсматов   қасамёд   қабул   қилган
курсантларни табриклар экан, тадбир байрам кунлар ўтказилаётганлигини ўзгача
тароват   ва   хурсандчилик   бағишлаётганини   алоҳида   таъкидлаб,   истиқлол
йилларида   қўлга   киритилган   ютуқлар,   улкан   бунёдкорлик   ишларига   тўҳталди.
Шунингдек,   мустақиллиқни   янада   мустаҳкамлаш,   баркамол   авлодни   тарбиялаб,
вояга етказиш мана шу сафда турган ички шлар ходимлари зиммасига ҳам катта
маъсулият   юклашини   таъкидлади.   Мақсадга   эришиш   учун   билдирган   ишончни
оқлаб   барча   машғулотларни   аъло   даражада   ўзлаштириш   касбий   маҳоратни
ошириб, билим ва кўникмаларни чуқур эгаллаш лозимлиги ҳам қайд этилди. 
Ўқитувчилар   номидан   сўзга   чиққан   марказ   ўқув   бўлими   махсус
тайёргарлик   ва   техник   фанлар   цикли   бошлиғи,   подпалковник   К.Бейсенов
курсантларни   табриклар   экан,   чуқур   билим   олиб,   касб   сир-асрорларини
ўрганишда   замон   талабига   мос   барча   шароитлар   мавжудлигини   таъкидлади   ва
уларга муваффақият тилади. 
52  
  Таниқли санъаткорларнинг қизиқарли чиқишлари, куй ва қўшиқлар тадбир
иштирокчиларига янада хуш кайфиат бағишлади.” 17
 
Хабар   тилига   эътибор   берадиган   бўлсак,   у   соҳа   вакиллари   билан   бирга
бошқа   сохада   фаолият   юритувчилар   учун   ҳам   тушунарли,   оммабоп   тилда
ёзилган. Ўқувчида тушунмовчилик туғдирмайди. 
Газета   саҳифаларида   берилган   “Тармоқни   такомиллаштириш   йўлида”,
“Доимий   эътибордаги   масала”,   “Ҳарбий   қисмда   маърифий   тадбир”,   “Муҳим
масалага бағишланди”, “Фуқароларнинг мурожаатларига эътибор” каби хабарлар
ҳам шу тарзда ёзилган. 
Ҳуқуқ   газетасида   хабар   жанрида   берилан   “Халқаро   стандартлар   асосида”
сарлавҳали мақолага аҳамият берсак: 
“Бугунги   кунга   келиб,   миллат   ва   ҳудуд   танламайдиган   одам   савдоси
жинояти   инсоният   олдидаги   энг   катта   муоммолардан   бирига   айланди.
Мамлакатимизда   миллий   қонунчиликнинг   халқаро   ҳуқуқ   билан   мувофиқлашиб
бориши   билан   қонун   ҳужжатларнинг   такомиллашаётганлиги   бевосита   одам
савдоси  муоммосига  қарши курашда  муҳим   аҳамият  касб  этади.  Зеро  муоммога
қарши   курашишнинг   ҳуқуқий   асоси   бўлмай   туриб,   уни   бутунлай   йўқ   қилиб
бўлмайди. 
Жорий   йилнинг   4-6   февралъ   кунлари   Ўзбекистон   Республикаси   Бош
прокуратураси,   Олий   суди,   Олий   суд   хузуридаги   Тадқиқот   маркази   ва   Адлия
вазирлиги   ҳузуридаги   Юристлар   малакасини   оширишмаркази   вакилларидан
иборат   мутахассислар   гуруҳи   Туркманистон   Республикасининг   Ашхобод
шаҳрида   “Одам   савдосидан   жабрланганлар   ва   ғайриқонуний   равишда   олиб
кирилганмигрантларни   ҳимоя   қилиш   ва   уларга   ёрдам   кўрсатиш
чоратадбирларини   кўришда   халқаро   стандартларни   қўллаш”   мавзусида   бўлиб
17  Содиқликка қасамёд // “Постда”, 2014, 6-сентябръ   
53  
  ўтган минтақавий ўқув курсида иштирок этишди. Мазкур минтақавий ўқув курси
10 сесия ва 27 бўлимдан иборат бўлди. 
Умуман олганда минтақавий ўқув курси Марказий Осиё мамлакатларининг
ихтисослашган   юридик   марказлари   ва   суд   органлари   билан   амалий   алоқалар
ўрнатиш,   суд   ишларини   юритишва   одил   судлов   сифатини   ошириш   амалиёти
тўғрисида батафсил маълумотлар олиш имконини берди. 
Ўқув машғулотлари якунлари бўйича  тажриба алмашиш, одам  савдосидан
жабрланганлар ва ғайриқонуний равишда олиб кирилган мигрантларни аниқлаш,
уларни   қўллаб-қувватлаш   ва   ҳимоя   қилиш   борасидаги   хорижий   амалиётни
ўрганишга,   шунингдек,   қонунчилик   ва   ҳуқуқни   қўллаш   амалиётини   янада
такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ” 18
 
 Мазкур хабар бироз кенгроқ тарзда берилган. Бўлиб ўтган тадбир ҳақидаги
асосий маълумотларни фактлардан фойдаланган ҳолда кўрсатиб берган. Иккинчи
даражали фактлар учрашмайди. Газетанинг “Жамғарма кўмаги билан”, “Ижодий
ютуқларга   ундаётган   танлов”,   “Ўзаро   ҳамкорлик   самарадорлик   омилидир”,
“Фермер   ҳўжаликлар   ривожланмоқда”   каби   сарлавҳали   хабарлар   ҳам   шу   тарзда
акс эттирилган. 
“Инсон   ва   қонун”   газетасининг   “Семинар”   рукнида   берилган   хабарга
эътибор берсак: 
“Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   Қонунчиликка   риоя   этилиши
устидан   назорат   қилиш   бош   бошқармасининг   Фарғона   вилоятининг   ҳудудий
бўлими   томонидан   “Давлат   бошқаруви,   маҳаллий   ижро   этувчи   ҳокимият
органлари,   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   ва   назорат   идораларида   норма
ижодкорлиги   ва   ҳуқуқни   қўллаш   фаолиятининг   долзарб   масалалари”   мавзуида
семинар ўтказилди. 
18  Маматқулов А. Халқаро стандартлар асосида// “Ҳуқуқ”, 2014, 20 февралъ  
54  
  Семинар   Қонунчиликка   риоя   этилиши   устидан   назорат   қилиш   бош
бошқармасининг   Фарғона   вилояти   ҳудудий   бўлими   томонидан   2013   йил
давомида амалга оширилган ишлар, давлат органлари фаолиятида қонунийликни
таъминлашга қўшган хиссаси ва самарасини баҳолаш, идоралараро ҳамкорликни
янада   кучайтириш   ҳамда   назорат   қилувчи   органларда   амалга   оширилган
мониториниг   ва   назорат   тадбирлари,   уларда   аниқланган   қонунбузилиш   ва
камчиликлар   таҳлили,   бу   ҳолатларга   келгусида   йўл   қўймаслик   чораларини
белгилаш,   давлат   органлари   фаолиятида   учраётган   айрим   муоммолар,   уларнинг
сабаблари   ва   ечимини   топиш   бўйича   ўзаро   тавсияларни   муҳокама   қилишга
бағишланди. 
Семинар   давлат   органлари   фаолиятидаги   мавжуд   тизимли   муоммо   ва
камчиликлар,   уларнинг   олдини   олиш,   бу   борада   амалиёт   ва   қонунчиликни
такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.” 19
 
Ушбу хабарга аҳамият берадиган бўлсак, унда 3та хатбоши берилган бўлса
учаласи   ҳам   битта   гап   билан   берилган.   Бу   эса   ўқувчига   бироз   қийинчилик
туғдириб, зерикиб қолишига ва охиригача ўқимасликка сабаб бўлиши мумкин. 
“Ҳамкорлик   давом   этмоқда”,   “Аёллар   фаоллиги   ортмоқда”,   “Ҳуқуқни
қўллаш   фаолияти”,   “Тарғиботда   электрон   технологияларидан   фойдаланиш”,
“Қўнун ижодкорлиги жараёни” каби хабарлар ҳам шу тарзда қайд қилинган. 
Хабар   жанридан   бошқа   жанрларда   берилган   соҳа   фаолиятини   ёритувчи
мақолаларнинг   3   та   газетага   ҳам   хос   бўлган   жиҳатларини   санайдиган   бўлсак,
улар   бир   мунча   жиддий,   муаллифларнинг   аксарияти   ўша   соҳада   фаолият   олиб
борганлиги   учун   ишлаб   чиқилаётган   қонун   ҳужжатлари   ва   уларнинг   амалий
ифодасини   ўзларининг   иш   жараёнидан   келиб   чиққан   ҳолда,   ёки   ўша   сохага
бевосита таалуқли тарафларини кўрсатган ҳолда қоғозга туширади. 
19  “Инсон ва қонун”, 2014, 14 январъ  
55  
  Ҳуқуқий   органлар   фаолиятини   ёритишда   ахборотларни   саралаш   ва
маълумотлар   етказишда   тил   ва   услубга   аҳамият   қаратиш   муҳим   саналади.   Суд
жараёнигача   бўлган   ҳолатни   акс   эттирувчи,   лекин   қонун   билан   таъқиқланмаган
материалларнинг   матбуотда   эълон   қилиниши   тергов   олиб   бораётган   органлар
фаолиятига   нисбатан   норозиликлар   келтириб   чиқариши   мумкин.   Шунинг   учун
жиноятни   амалга   оширган   гумондор   шахсга   нисбатан   айбсизлик   презумпцияси
принципини   унутмаслик   муҳим   жиҳатдир.   Биринчи   инстанцияда   суд
муҳокамалари   ва   қарорлари   ҳақида   ахборот   бериш   жараёнида   шуни   таъкидлаш
лозимки,   қарорлар   ўзгартирилиши,   бекор   қилиниши   ёки   қайта   кўриб   чиқилиши
эҳтимоли   бор.   Буни   айтиб   ўтиш   эса   фойдадан   холи   бўлмаслигини   унутмаслик
керак. Лекин, “Постда” газетасини варақлар эканмиз, 7 саҳифадан ўрин эгаллаган
“ИИВ Матбуот  хизмати хабарларига”  кўзимиз тушади. Унда жуда қисқа бўлган
хабар   ва   янгиликлар   берилади.   “Талончининг   юзи   шувут”   сарлавхаси   билан
қуйидаги хабар берилган: 
“Андижон   шаҳрида   номаълум   шахс   фуқаро   У.   Мансурни   қўрқитиб,
“Нокиа”   русумли   уяли   телефонини   тортиб   олган.   Жабрланувчининг   аризаси
асосида   соҳа   ходимлари   талончини   қидиришга   киришдилар.   Талончи   Андижон
туманида   яшовчи   П.   Баҳодир   бўлиб   чиқди.   Ҳозирда   тергов   ҳаракатлари   давом
этмоқда.” 
  Ҳали  тергов  қилиб  бўлинмасидан  шахсга  нисбатан   талончи деган   номни  бериб
қўйган.   Вахоланки,   бу   инсон   ҳуқуқларига   зид   келадиган   ҳолат.   Яна   исм   ва
манзиллар   ҳам   кўрсатиб   ўтилган.   Бу   маълумотларнинг   ўзгартирилган   ёки
ўзгартирилмаганлиги ҳақида маълумот берилмаган. Бу ҳолат жиноятга қўл урган
шахснинг   ўзи   ва   яқинларига   маънавий   зарар   етказиши   ҳақида   ўйлаб   ҳам
кўрилмаган.   Ҳали   суд   ҳукми   чиқиши   у   ёқда   турсин,   тергов   ҳам   тўлиқ   амалга
оширилиб бўлинмаган иш юзасидан бундай тарзда хабар ёзиш хато ҳисобланади.
56  
  Бу   каби   ҳолатга   деярли   газетаниниг   ҳар   бир   сонида   бериб   бориладиган
“ИИВ Ахборот хизмати хабарлари”да кўзга ташланиб туришини таъкидлаб ўтиш
зарур. 
  Матбуот тили ҳақида гапирганимизда сарлавҳаларни четлаб ўтолмаймиз. 
  Сарлавҳа мақола ёки хабарнинг  мазмуни билан боғлиқ бўлади. Худди мана шу
ўринда   сарлавханинг   ахборот   бериш   функцияси   намоён   бўлади.   Бу   функция
сарлавҳанинг   ахборот   бериш   вазифасини   фақатгина   бажариб   қолмайди,   балки
мақола, хат, хабар ҳақида маълумот беради. Бу маълумот эса турли шакл, турли
кўринишларда бўлиши мумкин. 
  Биз таҳлил қилаётган учала газетада ҳар хил сарлавҳаларга дуч келамиз. Лекин
тан олиб айтиш керак, уларнинг кўпчилиги шаблон бўлиб қолганлардир. Маслан
“Постда” газетасида: “Фарзандингизга бефарқ бўлманг!”, “Огоҳлик ва ҳушёрлик
– давр талаби”, “Соғлом турмуш тарзи учун”, “Фуқароларнинг муҳим вазифаси”,
“Диний   экстремизм   –   башарият   душмани”   кабилар,   “Ҳуқуқ”   газетасида   бўлса
“Доимий   назоратдаги   масала”,   “Мунаввар   кунлар   шукронаси”,   “Вазифамиз
ҳуқуқбузарликларнинг   олдини   олиш”,   “Тадбиркорлик   ҳуқуқи   кафолатланади”,
“Инсонпарварликнинг олий тимсоли”, “Қонунбузарликларга чек қўйилмоқда” ва
шулар   каби   “Инсон   ва   қонун”   газетаси   саҳифаларида   “Тадбиркорлик   равнақ
топса”,   “Улуғ   мақсадлар,   юксак   натижалар”,   “Тадбиркор   –   элга   мададкор”,
“Соғлом авлод – юрт камоли”, “Миллий ва умумбашарий қадриятлар мужассам”,
“Оила – Конституция ҳимоясида” каби сарлавҳалар гапимизга мисол бўла олади. 
  Рукн   –   ўша   материалнинг   пештоқи.   У   нима   ҳақида   гап   бораётганлинини
англатади.   Ўша   материалнинг   мазмунини,   моҳиятидан   дарак   беради.   Айни   шу
ҳусусияти билан рукн ўқувчига енгиллик, қулайлик туғдиради. 
  “Рукнлар   газетанинг   ўзига   хослигини   таъминлайди,   -   дейди   “Постда”   ва   “На
посту”  газеталари   ҳамда   “Qalqon”  ва  “Щит”  журналлари  бирлашган  таҳририяти
57  
  бош   муҳаррири   Норали   Очилов.   –   Албатта,   рукнлар   йилдан-йилга   янада
такомиллашиши, янгиланиши мумкин. Шу жиҳатдан “Ўзбекистон ҳафта ичида”,
“Жаҳон   айвонида”,   каби   янги   рукнлар   орқали   қисқа   сатрларда   маълумотлар
бериб   қолмоқдамиз.   Ёки   “Бегойим”   рукнида   чоп   этилаётган   мақолаларда   ички
ишлар   идораларида   хизмат   қилаётган   хотин-қизлар   фаолияти   мунтазам
ёритилади.   Ўз   ўрнида   газетани   янада   ўқишли,   қизиқарли   чиқиши   учун   биз   –
таҳририят ходимлари туну-кун изланишдамиз.” 20
 
“Инсон   ва   қ онун”   газетасида   бир   иккита   доимий   рукнларни   ҳ исобга
олмаганда   ундаги   ма қ олалар   мазмунан   бир-бирига   ўхшаш   бўлса-да   ҳ ар   гал   ҳ ар
хил   рукн   остида   берилади.   “Адлия   вазирлигида”,   “Адлия   аралашгач”,   “Ў қ ув
маш ғ улот”,   “Бонг”,   “Анжуман”,   “Семинар”,   “Давра   су ҳ бати”   каби   доимий
ўзгармас   ҳ олатда   бериб   бориладиган   рукнлар   билан   бирга   “Такомиллашув”,
“Тал қ ин”,   “ Қ илмиш- қ идирмиш”,   “Жиноятга   жазо   му қ аррар”   каби   навбатчи
рукнлар  ҳ ам учрашади.  
“ Ҳ у қ у қ ”   газетасида   эса   бу   ҳ олат   кузатилмайди.   Яъни   ундаги   ма қ олалар
мавзусидан келиб чи ққ ан  ҳ олда доимий, ўзгармас рукнлар остида берилади. 
Тил   журналист   учун   му ҳ им   иш   “ қ уроли”   ҳ исобланар   экан,   ундан   унумли
фойдаланиш   ҳ ар бир  ижодкорнинг  сўз  бойлиги ва  тажрибасига   бо ғ ли қ . Биз   ҳ ам
“Постда”,   “Инсон   ва   қ онун”,   “ Ҳ у қ у қ ”   каби   газеталарнинг   услуби   ва   ундаги
ма қ олалар   тилини   ўрганиб   уларнинг   бирмунча   жиддийлигига,   расмийлигининг
гуво ҳ и бўлдик. Шундай бўлса да газеталар бугун со ҳ а фаолиятига доир ахборот
билан тармо қ  вакиллари ва оммани таъминлаб келмо қ да. 
 
 
 
 3.2  Ҳ у қ у қ ий нашрларда журналистларга  қ уйиладиган талаблар 
Жа ҳ он   ахборот   макони   глобаллашувининг   кучайиши   оммавий   ахборот
воситалари со ҳ асида мамлакат ва жа ҳ онда содир бўлаётган во қ еаларга тез ва мос
20  http://www.jamiyatgzt.uz/uzb/tortinchi_hokimiyat/xalqqa_hamdam_va_hamqadam.mgr   
58  
  равишда   муносабат   билдира   олишни   та қ озо   этмо қ да.   Глобаллашув,   фантехника
ҳ амда   ижтимоий   ҳ аёт   билан   бо ғ ли қ   бўлган   замонавий   тара ққ иёт   журналистик
таълимда   ихтисослашувга   интилиш   тенденциясини   юзага   келтирмо қ да.
Журналистик   фаолиятнинг   турли   предметли   асослари   унинг   кўпгина   касб   ва
ихтисосликлар   мажмуини   эгаллашни   мажбур   этмо қ да.   Бу   эса,   ўз   навбатида,
баъзи мураккабликларни   ҳ ам келтириб чи қ аради. Журналистика аввало, касблар
чорра ҳ асида   пайдо   бўлган   со ҳ алардан   бўлиб,   ўз   таркибида   мухбирлик,
шар ҳ ловчилик,   му ҳ аррирлик,   ноширлик,   публицистлик,   ёзувчилик,
ташкилотчилик,   та ҳ ририят   котиблиги   каби   касбларни   ҳ ам   мужассам   этган   эди.
ОАВ   тара ққ иёти,   унинг   вазифаларининг   кенгайиши,   ишлаб   чи қ ариш   ва   техник
со ҳ адаги   кескин   ўзгаришлар,   журналистика   ва   жамият   ўртасидаги
муносабатларнинг   мураккаблашуви   бу   каби   анъаналарни   янада   ўзгартириб
юборди. Яъни, журналистикада ихтисослашув долзарб масалага айланди. 
Айни   пайтда   тезкор   давр   журналист   кадрларнинг   нафақат
ихтисослашувини, балки универсаллашувини ҳам талаб этаётгани, яъни бугунги
журналист   бир   вақтнинг   ўзида   мақола   ёзиш,   расмга   олиш,   уларни   интернетга
жойлаштириш   малакасига   ҳам   эга   бўлиши   лозимлигига   эътибор   қаратишимиз
лозим. 
Ҳ ар   қ андай  журналист  агар   ма ҳ орат  чў ққ исига  эришмо қ чи  бўлса,   ўзининг
севган   ёки   қ изи ққ ан   со ҳ аси   билан   сид қ идилдан   шу ғ уллангани   маъ қ ул.   Зотан,
бугун сиёсат  билан, эртага  санъат  ва индинга  тибби тга  оид  кўрсатув   ки лав ҳ а
тай рлаётган журналист маълум ма ҳ орат чў ққ исига эришиши амрима ҳ ол. Чунки,
у бирор-бир со ҳ ага ме ҳ р   қ ўймаганидек,  бу со ҳ анинг ўзига хос жи ҳ атлари билан
яхши   таниш   бўла   олмайди.   Демак,   журналист   албатта   бирор-бир   со ҳ ага
ихтисослашсагина, уни тан олишлари, у билан   ҳ исоблашишлари, ва қ ти келганда
уни мутахассис сифатида эътироф этишлари мумкин. 
Хусусан,   бу   борада   Кадрлар   тайёрлаш   миллий   дастури,   Вазирлар
Ма ҳ камасининг   2006   йилда   қ абул   қ илган   “Оммавий   ахборот   воситалари
со ҳ асида   кадрлар   тайёрлаш   ва   қ айта   тайёрлаш   давлат   дастури   тў ғ рисида”ги
59  
  қ арори   му ҳ им   омил   бўлди.   Уларнинг   ижроси   ўларо қ   миллий   журналистика
таълими со ҳ асида жиддий ўзгаришлар рўй берди. 
“Журналист а ҳ олининг ме ҳ нати, одамларга, жамоатчиликка таъсири  ҳ а қ ида
шахсан   мен   доим   юксак   фикрдаман.   Матбуот   минбаридан   айтилган   сўз   қ андай
қ удратли акс-садо бериши мумкинлигини, унинг таъсири ва самарасини ошириш
аввало   сизларнинг   ма ҳ оратингиз,   ижтимоий   позициянгиз,   инсоний   ва   ижодий
фазилатларингизга,   ҳ амиша   маъсулит   туй ғ уси   билан   иш   олиб   боришингизга
бо ғ ли қ   экани   миллионлаб   муштарийларяхши   билади   ва   сиздан   айнан   шуни
кутади” – дея ишонч билдирган эди президентимиз Ислом КАРИМОВ. 21
 
Мамлакатимизда   суд-ҳуқуқ   тизимини   либераллаштириш   ва
демократлаштириш   масалаларини   ёритишда   журналистлар   ихтисослашуви,
аҳоли   ҳуқуқий   билимларини   ошириш   жараёнида   ҳамда   суд-ҳуқуқ   тизимини
такомиллаштириш,   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилиш   соҳасида
амалга   оширилаётган   ислоҳотларни   жамоатчиликка   етказиш,   жамият   ҳаётининг
барча   жабҳаларида   қонун   устуворлигини   сўзсиз   таъминлашда   ОАВ
масъулиятини кучайтиришдан иборат.  
Бу   борада   Ўзбекистон   Журналистлари   ижодий   уюшмаси,   Электрон
оммавий   ахборот   воситалари   Миллий   ассоциацияси,   Муста қ ил   босма   ОАВ   ва
ахборот   агентликларини   қ ўллаб- қ увватлаш   ва   ривожлантириш   жамоат   фонди
томонидан ўтказилаётган турли семинарлар  ҳ ам му ҳ им а ҳ амият касб этмо қ да. 
Ўтказилаётган   тадбирлар   журналистлар   учун   ўзига   хос   мулоқот
майдончасига айланмоқда, суд-ҳуқуқ мавзусини ёритишда ҳудудий нашрлардаги
журналистларнинг   касбий   кўникмалари   ва   ихтисослашувини   оширишга
эришилади.   Бу   каби   тизимли   тадбирларнинг   ўтказилиши   ушбу   мавзуда   чоп
этилаётган   журналистик   материалларининг   сифат,   ғоявий   ва   бадиий   савиясини
оширишни таъминлаш имконини беради. 
Мамлакатимизда   нашрдан   чиқаётган   газеталар,   айниқса   ҳуқуқий
нашрларда жиноят ишларини ёритиш масаласига тўхталамиз. 
21  Эртага – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни//“Инсон ва қонун”, 2012, 26 июлъ  
60  
  Суд   ишларининг   аҳамияти   ҳақида   гапиришимиз   ортиқча.   Чунки  дунёдани
кўпчилик оммавий ахборот воситалари бу ҳақида маълумот тўплаш ва тарқатиш
билан   машғулдирлар.   Демак,   жамиятда   бундай   ахборотга   эҳтиёж   катта.   Турли
хил   суд   ишлари   ҳақида   ёзишнинг   ўзига   хос   усуллари   мавжуд,   албатта.   Булар
орасида энг муҳими, энг нозиги – жиноят ишлари ҳақида ёзиш. 
Жиноят   иши   ортида   нафақат   айбланувчи,   унинг   оиласи,   қариндош   уруғи,
маҳалласи,   манфаати   ҳам   туриши   мумкин.   Албатта,   бу   қандай   жиноят   иши
эканлигига боғлиқ. 
Баъзи   нашрларимизда   “фирибгар   ушланди”,   “пораҳўр   қўлга   олинди”,
“жинояти   фош   этилди”   деган   жумлалар   билан   ҳали   суд   ҳукми   чиқмаган
материаллар   берилганини   учратамиз.   Табийки   бундай   фикр   билдиришда
журналистлар, муаллифлар айбсизлик призумциясига амал қилмайдилар. 
Ривожланган   мамлакатлар   журналистикасига   эътибор   берадиган   бўлсак,
уларда   фаолият   юритувчи   журналистлар   бу   нозик   масалага   ниҳоятда
эҳтиёткорона   ёндашади.   Масалан,   улар   “полиция   фирибгарликда   гумон
қиляпти”, “пора олган деб айблашмоқчи”, “жиноят қилган деб гумон қилишяпти”
қабилида   ёзишиб,   ортидан   айбланувчи   бу   айбни   рад   этаётганини,   қолаверса,
адвокатнинг бу ҳақидаги изоҳи бўлишини, яъни журналист шахснинг айбдорлиги
масаласида “мутлоқ ҳақиқат”ни жамоатчилик онгига сингдиришга уринмайди. 22
 
Ҳорижий   газета   ва   журналларда   (айниқса,   Россияда   бу   кўзга   яққол
ташланади)   айбланувчи   “балки   айбсиздир”   деб   қаралиб,   кўпинча   унга   ён   босиб
мақолалар ёзилади. 
Нега?   Бу   саволга   жавоб   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси
26моддасининг   мазмунидан   ҳам   келиб   чиқади:   “Жиноят   содир   этганликда
22  Намазов Ғ. Ҳуқуқий мавзуларга бағишланган мақолаларда баҳо бериш, мулоҳаза билдиришдаги бир 
ёқламалик, нохолислик, юзакилик/Журналистлар ҳуқуқий саводхонлиги муоммолари оммавий ахборот 
воситалари ва ҳуқуқ. Т.: 2003  
61  
  айбланаётган   ҳар   бир   шахснинг   иши   судда   қонуний   тартибда   ошкора   кўриб
чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди”. 23
 
Бош   қомусимизда   ана   шу   норма   жиноят   ишларини   ёритадиган   ҳамма
журналистлар,   нафақат   журналистлар,   балки   суриштирув,   тергов   ҳодимлари,
прокурорлар   ва   судъялар   учун   ҳам   дастуриламалдир.   Ҳохлаймизми   йўқми,
барибир   суд   ишлари   қандай   босқичда   бўлмасин,   ОАВ   бу   ҳақида   ахборот
тўплайди. Аммо ҳамма гап ахборотнинг қандай тарқатилишида. 
Матбуотда   айбдор   “қилинган”   шахснинг   ишини   кўриб,   мазмунан   ҳал
этадиган судъя  газета  ўқиб, олдиндан бу шахс жиноятчи  эканда, деган хулосага
келиб   қолмаслиги,   қолаверса   жамоатчилик   ҳам   суд   ҳукми   чиқмасдан   олдин
айбдорлик масаласида узил-кесил хулосага келиши мумкин эмас. Башарти, судъя
ҳали жиноят ишини кўрмасдан олдин айбланаётган шахснинг айбдорлиги ҳақида
ҳулосага келиб қолса. Энди бу судъя жиноят ишини кўриб ҳукм чиқаришга ҳақли
эмас.   Жиноят   ишини   кўрувчи   судъянинг   шуурида   “балки   айбсиздир”   деган
фикрга   жой,   айбловга   шубҳа   билан   қарашга   ўрин   қолиши   шарт.   Судъя   ишни
кўришдан   олдин   шахс   айбсизга   ўхшайди,   деган   фикрга   келиши,   албатта,
фойдали.   Бу   ҳол   судъянинг   айбловчи   далилларини   янада   синчковлик   билан
текширишга сабаб бўлади. Мумкин қадар ҳақиқатни аниқлашга даъват этади. 
Шахснинг айбдорлиги ҳақида матбуотда хабар тарқатилса, бу хабарни рад
этиш,   ахборот   нотўғрилигини   исботлаш   жуда   қийинлашади.   Башарти,   айб
нотўғрилигини   исботлаб   берилса   ҳам,   баъзи   судъялар   оқлов   ҳукми   чиқаришга
чўчишади.   Бу   эса   ҳуқуқий   мавзуни   ёритишда   ОАВ   вакиллари   зиммасига
ниҳоятда улкан маъсулият юклайди. 
Ҳуқуқий   соҳага   ихтисослашувнинг   ютуқлари   шундан   иборатки,   соҳани
яхши   тушунган   журналистнинг   мушоҳадалари   теран   ва   яшовчан   бўлади.   У
масаланинг   туб   моҳиятини   кўра   билади   ва   уни   жамоатчилик   онгига   тўлиқ
23  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекситон, 2014, 11 бет  
62  
  етказиб   беради.   Шунингдек,   ҳуқуқий   терминларни   яхши   тушинади   ва   унга
соҳага оид материалларни бемалол ишониб топшириш мумкин. 
Мамлакатимиз   Конституцияси,   қонунлар,   меъёрий   ҳужжатлар   моҳиятини
ёритиш,   сиёсий,   иқтисодий,   маданий   жараёнлар   билан   аҳолини   яқиндан
таништириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга
хизмат   қилиш,   “Инсон   ва   қонун”,   “Ҳуқуқ”,   “Постда”   газеталари   таҳририятлари
фаолиятининг энг муҳим жиҳати саналади. 
Ҳуқуқий   мавзуларни   тушинтиришда   эса   журналистдан   соддалик,
халқчиллик, таъсирчанлик, тушунарлилик, мазмундорлик, шарҳлаш ва мисоллар
келтириш принципларига амал қилинади.  
Шунингдек,   журналистларнинг   адабиёт   вакиллари   билан   мастер-класслар
ўтказиб   туриши   ҳам   фойдали.   Боиси   ёзувчиларнинг   адабиёт   намуналари
инсонлар   қалбига   содда   ва   самимий   кириб   боради.   Назаримда,   ҳуқуқ
журналистикасида   ҳам   шарҳларни   худди   адабиётдаги   каби   содда   ва   самимий
етказиб   бермоқ   керак.   Шунда   фуқароларда   мавзу   юзасидан   тушунмовчилик   ва
саволлрга ўрин қолмайди. 
“...   Биз   ўз   олдимизга   ривожланган   демократик   давлатлар   даражасига
кўтарилишдек   юксак   мақсадни   қўйган   эканмиз,   бошқа   соҳалар   қатори   ахборот
оламида   ҳам   илгарилаб   кетган   давлатлардан   ўрганиш,   айни   шу   асосда   оммавий
ахборот   воситалари   ходимларининг   билим   ва   тажрибаси,   касб   маҳоратини
оширишга   жиддий   эътибор   қаратишимиз   зарур”,   дейди   президентимиз   ОАВ
ходимларига йўллаган табригида. 24
 
Ҳуқуқ   соҳасига   ихтисослашган   ҳар   бир   замонавий   журналист   “жанговар”
ҳолатда ижод қилиши керак. Бугунги ҳаёт шуни талаб қилаяпти. Бироқ тан олиб
айтиш   керак,   бу   борада   бироз   оқсаяпмиз.   Журналистларни   соҳалар   бўйича
тайёрлаш борасида муайян ишлар қилинди. Республика бош прокуратурасининг
24  “Инсон ва қонун”, 2014,  9 сентябръ   
63  
  олий   ўқув   курсида   ҳам   Адлия   вазирлигининг   Юристлар   малакасини   ошириш
марказида   ҳуқуқий   мавзуда   ёзадиган   журналистлар   ўқитилади.   Журналистларга
республикамизнинг таниқли ҳуқуқшунос олимлари ва соҳа мутахассислари сабоқ
беради. Бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериши керак.  
Ҳуқуқий   тарғибот   мунтазам   бўлиши   керак.   Ҳуқуқнинг   замини   ижтимоий
муносабатлардир. Бу муносабатлар тараққий этиб, ҳуқуққа тегишли ўзгартириш
ва  қўшимчалар  киритишни тақозо  этади.  Янги  қонунни  эса  тарғиб  қилиш  керак
бўлади.   Қисқаси   матбуот   ва   ОАВ   оммавий   ахборот   воситаларида   ҳуқуқий
тарғиботни   амалга   оширишда   маъсулият   (тарғибот   тили,   услуби,   шакли,
муддати,   аудитория   социал   қатламини   ҳисобга   олиш,   нотиқлик   санъати)   ва
компанентлик   (ахборот   ишончли   бўлиши,   аввало   унинг   тўғрилигига   ўзи   ишонч
хосил қилиш)ка таяниш фавқулодда муҳимдир. 
 
 
 
64  
  ХУЛОСА 
Битирув   малакавий   ишимизда   мамлакатимизда   чоп   этиладиган   ҳуқуқий
нашрлар   хусусан,   “Постда”,   “Инсон   ва   қонун”,   “Ҳуқуқ”   нашрларини   ўрганиш
жараёнида   жамиятда   ихтисослашган   нашрларнинг   пайдо   бўлиши,   уларнинг
ривожланиши,   шаклланиш   жараёнларини   кўриб   чиқдик.   Ўз   навбатида
ихтисослашган   нашрларнинг   пайдо   бўлиши   жамиятнинг   ушбу   соҳага   бўлган
талабнинг   борлигидан   далолат   беради.   Ўзбекистонда   чоп   этиладиган   ҳуқуқий
нашрлар   типологияси:   фаолият   йўналиши   ва   маҳорат   масалалрини   “Постда”,
“Инсон   ва   қонун”,   “Ҳуқуқ”   газеталари   мисолида   ўрганиш   жараёнида   қуйидаги
хулосаларга келдик: 
Биринчидан,   дастлаб   нашрларда   ихтисослашган   рукнлар,   саҳифалар,
иловалар   бўлган.   Кейинчалик   тиббиётга,   таълимга   ихтисослашган   нашрлар
пайдо бўлган. Вақт ўтиши билан ҳуқуққа ихтисослашган нашрлар юзага келиши
ва барқарор ривожланиши жараён сифатида кечди; 
Иккинчидан,   Ўзбекистонда   ҳуқуқий   нашрлар   кечагина   пайдо   бўлмади,
юқорида   таъкидлаб   ўтканимиздек   у   олдиндан   рукнлар,   саҳифалар   кўринишида
бўлган.   Вақт   ўтиши   билан   оммавий   ахборот   воситаларининг   битта   тизимининг
йўналишига айланди ва бир нечта нашрни ўз ичига олди; 
Учинчидан,   ҳуқуқий   нашрлар   бошқа   нашрлардан   ўзининг   соҳага
ихтисослашганлиги билан ажралиб туради; 
Тўртинчидан,   ҳуқуқий   нашрларда   мавзулар   кўлами   соҳага   тааллуқли
ҳисобланади; 
Бешинчидан,   тадқиқ   қилган   газеталаримиз   –   “Постда”,   “Инсон   ва   қонун”,
“Ҳуқуқ”   газеталарининг   тили   ва   ўзига   хос   услуби   мавжуд.   Тилида   кўпроқ
расмийлик   намоён   бўлади.   Шу   жиҳатдан   бошқа   нашрлардан   фарқ   қилади;
65  
  Олтинчидан,   ҳуқуқий   нашрларда   фаолият   юритувчи   журналистларга   алоҳида
талаблар бор. Бу журналистнинг ўша соҳага ихтисослашишини тақозо этади. 
 Бу хулосалардан келиб чиқиб қуйидаги таклифларни берамиз: 
1. Ҳуқуқий нашрлар воқелик сифатида шаклланиб бўлди, ҳозирда ривожланмоқда.
Ихтисослашган   нашр   сифатида   уни   янада   тармоқларга   мослаган   ҳолда   бериб
бориладиган   материаллар   ахборот   самарадорлигини   ошириш   учун   хизмат
қилиши керак; 
2. Ҳуқуқий   нашрларни   шу   ҳолида   қолдириб   қўймасдан,   уларни   ўрганиб   бориш
керак.   Бу   йўлда   журналист   кадрларни   тайёрлаш   мақсадида   алоҳида   факултатив
курслар ташкил қилиш лозим ва ушбу нашрларни тадқиқ қилиб бориш зарур; 
3. Ҳуқуқий нашрларнинг ўзига хослиги бор. Лекин бу газеталарнинг тилида расмий
ҳужжат   эмаслигини   унутмаган   ҳолда   оммавий   ахборот   воситаси   сифатида
оммавийлигини таъминлаш лозим; 
4. Газеталарни   таҳлил   қилиш   жараёнида   мавзулар   кўлами   соҳа   доирасида
чегараланиб   қолганига   гувоҳ   бўлдик.   Ваҳоланки   ҳар   бир   соха   ҳуқуқ   билан
чамбарчас   боғлиқ,   қабул   қилинаётган   қонун   ҳужжатларлар   ҳамма   соҳага
тааллуқли. Мана шуларни ҳам кенг қамраб олиш керак; 
5. Ҳуқуқий   нашрларнинг   тили   ва   услуби   ўта   расмий,   бундан   қочган   ҳолда   тилни
бироз эркинлаштириш керак; 
6. Бугун   ҳуқуқий   соҳага   ихтисослашган   журналист   кадрлар   тайёрлаш   масаласи,
айни   вақтларда   оммавий   ахборот   воситаларида   ҳуқуқ   ва   иқтисод   мавзусида
материаллар тайёрлаш  бир  мунча  муаммолар  кўзга  ташланмоқда.  Бу  муаммо ва
масалалар ўз ечимини топиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим: 
- журналистларнинг   а ҳ олининг   ҳ у қ у қ ий   онги,   ҳ у қ у қ ий   ва   сиёсий
маданияти   ошириш   ва   юридик   со ҳ а   бўйича   қ ўшимча   билим   олиш   учун
шартшароит яратиш; 
66  
  - дарсларга   юридик   со ҳ ага   эга   мутахассисларни   жалб   қ илиш,   уларга
журналистика бўйича кўникма  ҳ осил  қ илиш учун ў қ ув курслари ташкил  қ илиш; 
- республика   етакчи   ҳ у қ у қ ий   та ҳ ририятлари   қ ошида   ма ҳ орат
мактаблари   ташкил   этиш,   унда   маш ғ улотлар   ўтказиш   учун   юридик   со ҳ а
вакиллари   ҳ амда   ҳ у қ у қ   мавзусида   ёзадиган   тажрибали   журналистларни   жалб
этиш керак; 
- ҳ удудий   ОАВда   фаолият   юритаётган   журналист   кадрларнинг
мамлакатимиз етакчи нашрлари та ҳ ририятлари ва ахборот агентликлари, таълим
марказларида малака ошириш ва тажриба алмашишларини ташкил этиш; 
- марказий   ва   ҳудудий   нашрларда   фаолият   юритувчи   журналистлар
ихтисослашуви   учун   босма   ОАВнинг   касбий,   ғоявий   ва   бадиий   даражасини
оширишга қаратилган туркум ўқув семинарлар ва танловларни ташкил этиш. 
Мухтасар   қилиб   айтганда,   ҳуқуқий   давлатни   қонун   устуворлигисиз
тасаввур   этиб   бўлмайди.   Бунинг   энг   мақбул   усули   эса   оммага   қонунлар
мазмунмоҳиятини   халқона   ва   содда   тилда   етказишдир.   Биз   тадқиқ   қилган
ҳуқуқий газеталар ҳам бунга барча етакчи нашрлар қатори муносиб улуш қўшиб
бормоқда. 
 
67

Ўзбекистонда чоп этиладиган ҳуқуқий нашрлар типологияси - фаолият йўналиши ва маҳорат масалалари. (“Постда”, “Инсон ва қонун”, “Ҳуқуқ” газеталари мисолида)