Жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукми, ажрими ва қарорлари ижроси юзасида

Мавзу :  Жиноят ишлари бўйича судларнинг 
ҳукми, ажрими ва қарорлари ижроси юзасида.
Мундарижа:
1. Кириш
2. Жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукми, ажрими ва қарорлари 
ижроси
3. Суд қарорининг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга 
тааллуқли қисмини ижро этиш
4. Ҳукмнинг жарима солиш, фуқаровий даъвони қаноатлантириш ёки 
келтирилган зиённи қоплаш қисмининг ижро этилишини олти ойгача 
кечиктириш Кириш
Одил судлов вазифаларининг муваффақиятли амалга оширилиши 
нафақат мазкур органлар томонидан ҳуқуқ нормаларига оғишмай риоя 
этилишига, балки улар томонидан чиқарилган ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим
ва қарорларнинг ижро этилишига узвий боғлиқдир.
Хусусан,   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   процессуал   кодексининг
12-бўлим, 58-бобида ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро эттириш билан боғлиқ
нормалар акс эттирилган.
Шунингдек,   ҳукм,   ажрим   ва   қарорларни   ўз   вақтида   тез   ва   сифатли
ижросини   таъминлаш   Ўзбекистон   Республикаси   Бош   прокуратураси
ҳузуридаги   мажбурий   ижро   бюроси   томонидан   амалга   оширилиб,   уларнинг
фаолияти   «Суд   ҳужжатлари   ва   бошқа   орган   ҳужжатларини   ижро   этиш
тўғрисида»ги   қонун   талаблари   асосида   амалга   оширилади   ва   улар   учун
ҳуқуқий асос ҳисобланади. Ҳукм,  унинг   устидан  апелляция   шикояти  бериш  ва  протест  билдириш
муддати   ўтиши   билан   қонуний   кучга   киради.   Апелляция   шикояти   берилган
ёки   протест   билдирилган   тақдирда   ҳукм,   агар   у   бекор   қилинмаган   бўлса,
ишни   юқори   суд   кўриб   чиққан   куни   қонуний   кучга   киради.   Ҳукм   қонуний
кучга   кирган   ёки   иш   апелляция   инстанцияси   судидан   қайтарилган   кундан
бошлаб уч кундан кечикмай, ҳукм чиқарган суд томонидан ижро эттирилади.
ЖПКнинг   530-моддасида   суд   ажрими,   қарорининг   қонуний   кучга
кириши   ҳамда   уларни   ижро   этиш   асослари   келтирилиб,   унга   кўра   биринчи
инстанция   судининг   ажрими   шу   ажрим   устидан   апелляция   тартибида
хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш муддати ўтиши билан
ёхуд   шикоят   ёки   протест   билдирилган   тақдирда   иш   юқори   судда   кўриб
чиқилганидан кейин қонуний кучга киради ва ижро этилади деб белгиланган.
Суднинг   шикоят   берилиши,   протест   билдирилиши   мумкин   бўлмаган
ажрими   шу   ажрим   чиқарилиши   биланоқ   дарҳол   кучга   киради   ва   ижро
этилади.   Жиноят   ишини   тугатиш   ҳақидаги   суд   ажримининг   айбланувчини,
гумон   қилинувчини   ёки   судланувчини   қамоқдан   ёки   уй   қамоғидан   озод
қилишга   оид   қисми   дарҳол   ижро   этилиши   лозим.   Кассация   ёки   назорат
инстанцияси судининг ажрими (қарори) у эълон қилинган пайтдан эътиборан
қонуний кучга киради.
ЖПКнинг   531-моддасида   ҳукмни,   ажримни   ва   қарорни   ижро   эттириш
тартиби баён  этилган бўлиб,  ҳукм, ажрим  ва қарорни ижро эттириш уларни
қабул   қилган   суд   зиммасига   юклатилади,   ҳукмни   ижро   этиш   тўғрисида
фармойиш   судья   ёки   суд   раиси   томонидан   ҳукмни   ижро   этиш   мажбурияти
юклатилган   органга   ҳукмнинг   нусхаси   билан   биргаликда   юборилади.   Иш
апелляция,   кассация   ёки   назорат   тартибида   кўрилганда   ҳукм   ўзгартирилган
бўлса,   ҳукм   нусхасига   апелляция,   кассация   ёки   назорат   инстанцияси
судининг ажрими ёхуд қарори нусхаси илова қилиниши белгиланган. Ҳукмни   ижро   этувчи   органлар   унинг   ижро   этилганлиги   ҳақида   ҳукмни
чиқарган   судга   дарҳол   хабар   беради.   Жазони   ижро   этиш   муассасасининг
маъмурияти маҳкум жазони қаерда ўтаётгани ҳақида ҳукмни чиқарган судга
хабар   бериши   шарт.   Суд   қарорини   ўз   вақтида   ёки   тўла   бажармаслик   қонун
ҳужжатларига   биноан   жавобгарликка   сабаб   бўлади.   Қонуний   кучга   кирган
ҳукмнинг   нусхаси   зарур   ҳолларда   матбуот   ёки   бошқа   оммавий   ахборот
воситалари  орқали жамоатчиликка  маълум   қилинади.  Суд  маҳкумни ҳарбий
унвонидан   ёки   махсус   унвонидан   маҳрум   этиш   тўғрисида   қарор   чиқарган
бўлса,   суд   ҳукмнинг   нусхасини   ижро   этиш   учун   ана   шу   унвонни   берган
органга   юборади.   Суд   давлат   мукофотлари   билан   тақдирланган   ёки   олий
ҳарбий   ёхуд   махсус   унвонга   эга   бўлган   шахсга   нисбатан   айблов   ҳукмини
чиқаришда уни ана шу мукофотлар ёки унвонлардан маҳрум этиш тўғрисида
тегишли   органга   тақдимнома   киритишнинг   мақсадга   мувофиқлиги
масаласини ҳал қилади.
Суд   қарорининг   жарима   солишга   ва   бошқа   мулкий   ундиришларга
тааллуқли   қисмини   ижро   этиш   учун   ижро   варақалари   ёки   уларнинг
дубликатлари суд қарорининг нусхаси билан бирга биринчи инстанция суди
томонидан   суднинг   қарори   қонуний   кучга   кирган   ёки   иш   апелляция
инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай
маҳкумнинг   яшаш   жойидаги   ёхуд   жазони   ўташ   жойидаги,   шунингдек
маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига юборилади.
Шунингдек,   қамоқда   сақланаётган   маҳкумни   озодликдан   маҳрум   этиш
тўғрисидаги   ҳукм   қонуний   кучга   киргани   ва   ижро   эттирилиши   ҳақида   суд
маҳкумнинг   оиласини   хабардор   қилиши   шарт.   Суд   томонидан   маҳкумнинг
вояга   етмаган   фарзандларини   муассасаларнинг,   қариндошларининг   ёки
бошқа   шахсларнинг   ҳомийлигига   бериш   тўғрисида   қарор   қабул   қилинган
бўлса,   суд   бу   ҳақда   болалар   турган   жойдаги   васийлик   органига,   шунингдек
маҳкумга   хабар   беради.   Маҳкумнинг   қаровсиз   қолган   мол-мулки   ва   турар
жойини қўриқлаш чораларини кўриш зарур бўлса суд мол-мулк ва турар жой жойлашган   ердаги   ҳокимликка   ёки   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органига хабар қилади, бу ҳақида маҳкумни хабардор этиб қўяди.
Ҳукмнинг   ижросини   кечиктириш   ЖПКнинг   533-моддасида   баён
этилган. Судья озодликдан маҳрум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижросини
қуйидаги асослардан бирортаси мавжуд бўлганда кечиктириши мумкин:
-маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган даражада оғир касал бўлиб
қолганида – у соғайгунча;  
-ҳукмни   ижро   этиш   пайтигача   маҳкума   ҳомиладор   бўлиб   қолса   –   бир
йилдан ошиқ бўлмаган муддатга;
-маҳкуманинг ёш боласи бўлса – у уч ёшга тўлгунга қадар;
-жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа бирор табиий офат юз
берганлиги,   оиланинг   меҳнатга   яроқли   ягона   аъзоси   оғир   касал   бўлиб
қолганлиги,   вафот   этганлиги   оқибатида   ёки   бошқа   фавқулодда   ҳолатлар
маҳкум   ёки   унинг   оиласини   жуда   мушкул   аҳволга   солиб   қўйиши   мумкин
бўлса – уч ойдан ошмаган муддатга.
Ҳукмнинг   жарима   солиш,   фуқаровий   даъвони   қаноатлантириш   ёки
келтирилган   зиённи   қоплаш   қисмининг   ижро   этилишини   олти   ойгача
кечиктириш   ёки   тўловларни   бўлиб-бўлиб   тўлаш   масаласини   судья   ишнинг
муайян   ҳолатларини   ва   маҳкумнинг   моддий   аҳволини   эътиборга   олиб   ҳал
қилади,   ўта   хавфли   рецидивистларга   ва   ўта   оғир   жиноят   содир   этган
шахсларга   нисбатан   ҳукмнинг   ижросини   кечиктириш   мумкин   эмаслиги
белгиланган.
Ижро ҳужжатини тез ва сифатли ижросини таъминланиши ижро этувчи
органларига   жуда   катта   масъулият   юклайди.   Ҳозирги   замон   талаби   ва
ахборот   телекоммуникациялари   ривожланган   даврда   электрон   тизим   орқали
ижро   ҳужжатларини   юбориш,   унинг   ижросини   таъминлаш,   натижаси юзасидан маълумотлар киритиб бориш йўлга қўйилди. Унга кўра Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ижро
ҳужжатларининг   ягона   электрон   базасини   юритади,   унга   интеграция
қилинган тегишли маълумотлар базаси орқали ижро ҳужжатлари юборилади,
агарда   ижро   ҳужжатида   ундирувчи   ёки   қарздорнинг   электрон   почтаси   ёки
телефон   рақами   ҳақидаги   маълумотлар   мавжуд   бўлган   тақдирда,   ижро   иши
келиб   тушгани   ва   иш   юритувига   қабул   қилингани   тўғрисидаги   хабарнома
электрон   почтага   ёки   мобил   алоқа   воситаларига   қисқа   хабар   кўринишида
маълум қилинади.
Мажбурий   ижро   бюроси   расмий   веб-сайтида   2019   йил   1   октябрдан
бепул асосда ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган
мониторинги   бўйича   давлат   интерактив   хизмати   кўрсатиш   тизими   жорий
этилди, шу асосида ундириш қаратилган мол-мулк “E-IJRO AUKSION” ягона
электрон   савдо   майдончасига   қўйилган   пайтдан   бошлаб   сотилишигача
бўлган ҳаракатини мониторинг қилиш имконини берувчи мол-мулк ҳисобини
юритишнинг   ягона   электрон   ахборот   тизими   ҳамда   “E-IJRO   AUKSION”
ягона электрон савдо майдончасида харид қилинган мол-мулк учун электрон,
шу жумладан, халқаро тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн тўлов
қилиш имкониятини жорий этилди.
Суд   ҳужжатини   бажаришдан   бўйин   товлаш   ва   ижро   этишни   пайсалга
солишга   сабаб   бўлган   ҳолатлар   учун   ҳам   жавобгарлик   масаласини   ҳал
этишда нормалар ва асослар  мавжуд. Яъни,  Ўзбекистон  Республикаси Олий
суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги «Суд ҳужжатларини бажаришдан
бўйин   товлаш   ва   уларнинг   ижро   этилишига   тўсқинлик   қилиш   учун   жиноий
жавобгарликка   доир   қонунларни   қўллашнинг   айрим   масалалари
тўғрисида»ги 7-сонли қарори 4-бандида, Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин
товлаш   деганда,   шахс   томонидан   номулкий   хусусиятга   эга   қонуний   кучга
кирган   суд   ҳужжати   талабини   бажаришдан   бўйин   товлаш   бўйича   қилинган
ҳар   қандай   ҳаракат   тушунилиши   лозимлиги,   бироқ,   жиноий   жавобгарликка тортиш   учун   ушбу   ҳаракат   (ҳаракатсизлик)   шахсга   нисбатан   Ўзбекистон
Республикаси   МЖтК   198    1
   -моддаси      бўйича   маъмурий   жазо   чораси
қўлланилгандан   сўнг   давом   эттирилган   бўлиши   лозим.   Бундан   ташқари,
шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортиш   учун   «Суд   ҳужжатлари   ва   бошқа
органлар   ҳужжатларини   ижро   этиш   тўғрисида»ги   Қонун   71-
моддаси   талабига риоя этилиши, чунончи шахс ҳам маъмурий жавобгарликка
тортилган   бўлиши,   ҳам   шахс   келгусида   суд   ҳужжатини   бажаришдан   бўйин
товлаган   тақдирда   жиноий   жавобгарликка   тортилиши   ҳақида   давлат
ижрочиси   томонидан   ёзма   тарзда   огоҳлантирилган   бўлиши   талаб   этилиши
белгиланган.
Жойларда   жиноят   судлари   ишчи   гуруҳи   раҳбари   сифатида   судлар
томонидан   ижрога   қаратилган   суд   қарорлари   ижросини   таъминланишини
ўрганиб   бориш,   самарадорлигини   ошириш   бўйича   мажбурий   ижро   бюроси
билан   ҳар   ҳафта   солиштирмалар   ўтказилиб,   амалга   оширилган   ишларни
кундалик назоратга олинган.
Жиноят,   шунингдек  ақли  норасо  шахснинг   ижтимоий  хавфли  қилмиши
шахсга   маънавий,   жисмоний   ёки   мулкий   зарар   етказган   деб   ҳисоблаш   учун
далиллар   бўлган   тақдирда,   бундай   шахс   жабрланувчи   деб   эътироф   этилади.
Ишнинг   барча   ҳолатларини   тўла,   ҳар   томонлама   ва   холисона   текширишда
жабрланувчининг   иштирокини   инкор   этиш   жиноят   судлов   ишларининг
демократия   ва   тортишув   принципларига   зид   юритилаётгани   тўғрисида
хулоса   чиқаришга   ва   уларнинг   исботлашда   иштирок   этиш   ҳуқуқи
чекланишига   олиб   келган   бўлар   эди.   Лекин   бу   иштирокчилар   исботлашни
амалга   ошириш   имкониятига   эга   эмаслар,   чунки   улар   зиммасига   ўз   шахсий
манфаатдорлигини   ҳисобга   олган   ҳолда   ишнинг   барча   ҳолатларини   тўла   ва
холисона текшириш вазифаси юклатилмаган, юклатилиши ҳам мумкин эмас. 9
Адабиётларда   жабрланувчига   бир   неча   хил   таърифлар   берилган.
Жабрланувчи   деб   жисмоний,   маънавий,   мулкий   ёки   бошқа   бир   турли   зарар
етказилган,   жиноят   қонунчилигида   кўзда   тутилган   бошқа   жиноий   қилмиш содир этилиши туфайли қонуний ҳақ-ҳуқуқлари чекланган шахс тан олиниб,
у   фақат   жисмоний   шахс   бўлиши   лозим. 93
  Россия   Федерацияси   ЖПКга
мувофиқ,   жабрланувчи   деб   -   шахсга   жисмоний,   мулкий,   маънавий   зарар
етказилган  бўлса -  жисмоний, жиноят содир  этилиши билан мулкий ёки иш
репутацияси   зарар   кўрган   бўлса,   юридик   шахслар   эътироф
этилади. 94
  Қозоғистон   Республикаси   ЖПКнинг   75-моддасига   мувофиқ,
жиноят   процессида   жисмоний,   мулкий,   маънавий   зарар   етказилган   шахс
жабрланувчи деб тан олинади. Агар юридик шахсга жиноят туфайли мулкий
ва маънавий зарар етказилган бўлса, у ҳам жабрланувчи тариқасида эътироф
этилиши   мумкин. 95
  Бу   ерда   жабрланувчининг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини
жабрланувчи   юридик   шахсларнинг   манфаатли   вакили   амалга   оширади.
Жабрланувчининг   процессуал   мақомини   тушуниш   учун
«жабрланувчи»   ва   «жиноят   қурбони»   тушунчаларини   таққослаш   лозим.
Чунки,   ҳар   қандай   жиноят   қурбони   ҳам   жиноят   процессуал   тушунчада
жабрланувчи бўла олмайди (бу асосан латент жиноятлар қурбони ва жиноят
қурбонининг   ўлимини   келтириб   чиқарган   жиноятларга   хосдир).   Бундан
ташқари,   жиноят   қурбони   суриштирувни   олиб   борган   шахс   томонидан
махсус   қарор   чиқарилганидан   кейин   жабрланувчи   мақомини   олади.
          Жабрланувчи   деб   эътироф   этиш   ҳақида   суриштирувчи,   терговчи,
прокурор   қарор,   суд   эса   ажрим   чиқаради   (ЖПКнинг   54-моддаси).
Суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   ва   суд   жисмоний,   мулкий   ва
маънавий   зарарнинг   мавжудлиги   ва   унинг   жиноий   қилмиш   билан   ўзаро
боғлиқлигини   аниқлаши,   сўнгра   шахсни   жабрланувчи   деб   эътироф   этиш
тўғрисида қарор чиқариши, жабрланувчи ёки унинг қонуний вакилини ушбу
қарордан   хабардор   этиши,   жабрланувчига   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини
тушунтириб   бериши   ва   бу   ҳақда   баённомада   қайд   этиши   керак.
Суриштирувчи,   терговчи   ёки   судья   жабрланувчининг   ҳуқуқларини кафолотловчи   қуйидаги   ҳаракатларни   амалга   оширишлари   лозим:
 уни   жабрланувчи   деб   эътироф   этилиши   сабабларидан   қатъи
назар,   жиноят   ишини   қўзғатиш   ёки   ишни   тўхтатиш   тўғрисидаги
материаллар билан таништириш;
 жабрланувчига   ишнинг   тўхтатилиш   сабаб   ва   асослари   ҳақида
хабар   бериш   ёки   уни,   унинг   қонуний   вакилини   ушбу   материаллар   билан
таништириш;
 жабрланувчини   экспертиза   тайинлаш   тўғрисидаги   қарор   билан
таништириш   ва   ундан   экспертга   ўзи   учун   муҳим   бўлган   бошқа   турдаги
саволларни бериш хоҳишини сўраш; экспертиза ўтказиш учун тайинланган
мутахассисга   ишониши   ёки   ишонмаслигини   суриштириш;   экспертиза
тугагандан сўнг, уни эксперт хулосаси билан таништириш;
 жабрланувчи ёки унинг  қонуний вакилининг илтимосига биноан
унинг   қонуний   ҳуқуқ   ва   манфаатларига   таъсир   этувчи   процессуал
қарорлар (жиноят иши қўзғатишни рад этиш, жабрланувчи ёки фуқаровий
даъвогар   деб   эътироф   этиш,   жиноят   ишини   тўхтатиш   тўғрисидаги   ҳамда
суд қарорлари ва ҳ.к.) нинг нусхаларини бериш.
 Жиноят   ишини   қўзғатишни   рад   этиш   тўғрисида   суриштирув
органлари   томонидан   ноқонуний   равишда   қарор   чиқарилганда,   ишни   ўз
юритувига   қабул   қилган   терговчи:
 етказилган зарарнинг ҳажми ва хусусияти сунъий равишда камайтирилиб,
қилмиш «кам аҳамиятли» этиб кўрсатилмаганлиги;
 жабрланувчига   тергов   давомида   бирор   кимса   томонидан   ўзига
етказилган   жисмоний,   маънавий   ёки   моддий   зарарни
декриминаллаштириш ёки оқлаш юзасидан қайта ариза ёзиш учун тазъйиқ
ўтказилмаганлиги;
 жабрланувчи   ва   жиноят   содир   этган   шахснинг   жиноятнинг
ижтимоий   хавфлилиги   аниқ   бўлган   ҳолда   мажбурий   тарзда «яраштирилмаганлиги»   ва   жиноят   ишининг   кейинчалик
сохталаштирилмаганлиги;
 суриштирувчи   томонидан   чиқарилган   жиноий   иш   қўзғашни   рад
этиш   тўғрисидаги   асосланмаган   қарор   чиқарилганлиги   учун   бу   тўғрида
шикоятчи   (жабрланувчи   ёки   унинг   қонуний   вакили)   хабардор
этилмаганлиги каби ҳолатларни аниқлаши лозим.
Жиноят   натижасида   шахсга   бевосита   маънавий,   жисмоний   ва   моддий
зарар   етказилганлиги   тўғрисидаги   тахмин   жабрланувчи   деб   эътироф   этиш
ҳақида қарор чиқарилишига асос бўлади. 96
Фуқаро жабрланувчи деб эътироф  этиш пайтдан бошлаб кенг қамровли
ҳуқуқларга эга бўлади, улардан фойдаланган ҳолда процессда иштирок этиб,
ўз ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.
Маънавий   зарар   жабрланувчининг   унга   нисбатан   содир   этилган
ғайриқонуний   ҳаракатлар   натижасида   бошидан   кечирадиган   ҳиссий   ёки
жисмоний азобланишидир (масалан, ҳақоратлаш, қадр-қимматини камситиш
ва   бошқалар).   Жисмоний   зарар   соғлиқнинг   бузилишида,   тан   жароҳати
етказилишида,   жисмоний   азобланишда   намоён   бўлади.   Моддий   зарар   эса
жабрланувчига   тегишли   моддий   бойликларнинг   ўғирланишида,   уларнинг
йўқолиши   ёки   уларга   зарар   етказилишидан   иборатдир.  
Бир   жиноят
натижасида   шахсга   нисбатан   барча   турдаги   зарарлар   етказилиши   мумкин.
Шахс   ўз   илтимоси   ёки   ишни   олиб   борувчи   шахслар   таклифи   билан
жабрланувчи   деб   эътироф   этилиши   мумкин.   Жабрланувчи   ўзига   жиноий
ҳаракат натижасида зарар етказилганлиги сабабли эмас, балки унга нисбатан
процессуал   акт   (қарор)   чиқарилганлиги   юридик   факти   муносабати   билан
жиноят-процессуал   муносабатларга   киришади.   Жиноят   натижасида   шахсга
зарар   етказилиши,   аниқроғи   зарар   етказилганлиги   тўғрисида   маълумотнинг мавжудлиги шахсни жабрланувчи деб эътироф этувчи қарор чиқаришга асос
бўлиб   хизмат   қилади.   Қонунда   ушбу   қарор   ва   шахсга   етказилган   зарар   бир
бири   билан   боғланган   ва   шахсга   фақат   зарар   етказилган   ҳолдагина   у
жабрланувчи деб эътироф этилади.
Содир   этилган   жиноят   ва   етказилган   зарар   ўртасида   тўғридан   тўғри   ва
ички   боғлиқлик   бўлиши   керак,   чунки   етказилган   зарар   ушбу   жиноятнинг
бевосита   маҳсули   ҳисобланади.   Ҳақиқатан   ҳам   зарар   айнан   ушбу   жиноят
орқали   етказилганлиги,   унинг   миқдори   тергов   ва   суд   ҳаракатлари   давомида
аниқланади,   аммо   бу   шахснинг   ўзи   арз   қилган   пайтидан   бошлаб   уни
жабрланувчи   деб   тан   олинишига   тўсиқ   бўлмаслиги   керак.   Акс   ҳолда   зарар
кўрган   шахс   ўзининг   исботлаш   жараёнидаги   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини   ўз
вақтида амалга ошира олмайди.
Фақат   тугалланган   жиноят   ишлари   бўйича   эмас,   балки   тугалланмаган
ёки   суиқасд   тарзидаги   жиноятларда   ҳам   шахс   жабрланувчи   деб   эътироф
этилиши   мумкин.
Жабрланувчининг   ўлимига   олиб   келган   жиноятлар   тўғрисидаги   ишлар
бўйича   қонунда   кўзда   тутилган   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларни   дастлабки   тергов
органлари   ёки   суд   томонидан   марҳумнинг   қонуний   вакили   деб   эътироф
этилган   яқин   қариндошлари   ёки   бошқа   шахслар   амалга   оширадилар
(ЖПКнинг   55-моддаси).   Яқин   қариндошлар   сирасига   ота-она,   ака-укалар,
опа-сингиллар,   турмуш   ўртоғи,   болалари,   фарзандликка   олинганлар,
неваралари,   турмуш   ўртоғининг   ота-онаси,   ака-укалари,   опа-сингиллари
киради.
Юқорида   таъкидлаганимиздек,   РФ   ЖПКга   кўра   юридик   шахслар   ҳам
жабрланувчи   деб   эътироф   этилади.   Юридик   шахсни   жабрланувчи   деб
эътироф   этишга   унинг   мулки,   иш   обрўсига   зарар   етказиш   асос бўлади. 97
  Умумий маънода «обрў» - бу жамиятда ким ҳақдадир пайдо бўлган
фикр ҳисобланади.    
Корхона иш обрўсининг мусбат (харидор томонидан келгуси иқтисодий
манфаатни   кўзлаб   тўланадиган   нархга   қўшимча)   ёки   манфий   (харидор
йўқлиги   туфайли   нархнинг   тушиш,   сифат,   маркетинг   ва   сотиш   услуби,
бизнес   алоқалари,   бошқариш   усули,   ходимларнинг   малакавий   даражаси   ва
ҳ.к.)   бўлиши   ҳисобга   олиниб,   суд   томонидан   фақат   мусбат   томони   кўриб
чиқилади.   «Жабрланувчи   деб   тан   олиш   учун   шунга   мос   келувчи   бирон   бир
аломатнинг   бўлиши   етарлидир   ва   қандайдир   зарарли   оқибатнинг   келиб
чиқиши   талаб   этилмайди». 98
  Шу   ўринда   айтмоқчимизки,   Ўзбекистон
Республикаси   қонунчилигидаги   юридик   шахсларнинг   жабрланувчи   деб
эътироф   этилмаслиги   ҳақида   қоида   афзал,   чунки   қонунда   юридик   шахс
бўлган   фуқаровий   даъвогар   ва   фуқаровий   жавобгарларга   кенг   ҳуқуқ   ва
мажбуриятлар   берилган.
    Жабрланувчи деб эътироф этиш шахснинг аризасига кўра ёки жиноят иши
юритувида   бўлган   мансабдор   шахс   томонидан   амалга   оширилади.   Бунда
жиноятнинг   ким   томонидан   содир   этилганлиги   аниқланган   ёки
аниқланмаганлиги,   унинг   ушланган   ёки   ушланмаганлиги,   жабрланувчи   ва
жиноятчининг   ўзаро   муносабатлари   ҳеч   қандай   аҳамият   касб   этмайди.
Шахсни   жабрланувчи   деб   эътироф   этиш   тўғрисидаги   қарор   унинг
қонунда   назарда   тутилган   ҳаракат   (ёки   ҳаракатсизлик)   қурбони   бўлганлиги
ҳақидаги   факт   аён   бўлганидан   ва   жиноят   иши   қўзғатилганидан   кейин
чиқарилиши   лозим.   Шахсни   жабрланувчи   деб   эътироф   этиш   тўғрисидаги
қарорнинг   асоссиз   равишда   кечиктирилиши   уни   жиноий   жараёнда   фаол
иштирок   этишига   тўсиқ   бўлади.   Жабрланувчи   деб   эътироф   этиш   якка
тартибда   амалга   оширилиб,   ҳар   бир   жабрланувчи   учун   алоҳида   қарор
чиқарилади. Жиноят   процессуал   қонунчилигига   кўра   жабрланувчи   вояга   етмаган
шахс бўлса, ёки белгиланган  тартибда  муомалага лаёқатсиз  деб  тан олинган
бўлса, ушбу иш бўйича у билан бирга унинг қонуний вакили қатнашади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
ПФ4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Фармони.  (Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 11.12.2019 
й 06/19/5892/4134-сон). 
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодекси. (Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03/21/667/0035-сон; 13.02.2021 й. 
03/21/673/0112-сон). 
3. “Уголовно-процессуальный кодекс Российской Федерации”от 18.12.2001 N
174-ФЗ (ред. от 05.04.2021, с изм. от 13.04.2021). 
4. Уголовно-процессуальный кодекс Азербайжанский Республики. 14 июля 
2000 г. № 907-IQ. 
5. О внесении дополнения в Уголовно-процессуальный кодекс Республики 
Армения. С изменениями и дополнениями до 19.01.2021 г.